Қайднома

Қидирув

Гвардиола:«Англия мени ўзгартирди»

Гвардиола:«Англия мени ўзгартирди»

  08.01.2017 21:33
  0
  689

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англиядаги фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

«Турли хил ғояларим бор эди. Мисол учун уч ҳимоячи билан ўйнаш. Тактика иш бермаганда, ҳар доим айб мураббийда бўлади. Ҳеч қачон ўйинчилардан нолимайман. Уларнинг қандай иштиёқ билан машғулотлар олиб бораётганини кўриб турибман. Улар ҳақиқатан ҳам ўзларини кўрсатиш учун тиним билишмаяпти. Вазифам ёрдам бериш. Баъзида ғояларим унчалик яхши фойда бермайди. Чунки ҳамон футболчиларни, ўрганиш, тушуниш ва ким қайси позицияда яхшироқ ўйнаши билан танишиш жараёнидаман. Англияни ўзгартирмоқчи эмасман, буни хоҳламайман ҳам. Албатта, Англия мени ўзгартирди. Айнан шу сабабдан ҳам бу ерга келгандим. Ва бу жуда яхши. 15-20 йил фаолият олиб борадиган мураббий учун бутун фаолияти давомида бир ишни такрорлаш жуда зерикарли. Миллион марта такрорлаганман: бу ерга ўз ўйин услубимни Англияга мослаштириш учун келганман», – дея гапириб ўтган Гвардиола.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz