Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» БААда бир-нечта номдор рақибларга қарши ўйнайди

«Бунёдкор» БААда бир-нечта номдор рақибларга қарши ўйнайди

  08.01.2017 19:07
  0
  804

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида БААда 7-21 январь кунлари йиғин ўтказиш учун жўнаб кетган.

2 ҳафта давом этадиган йиғин вақтида тошкентликлар жамоаси Шотландия премьершипи иштирокчиси «Абердин» клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Шунингдек, Саудия Арабистонининг «Ал Файсалий» жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйин ўтказиш борасида келишиб олинган.

Бундан ташқари, БААдаги машғулотлар давомида бир нечта хорижий жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади.

Шунингдек, «Бунёдкор» 2017 йилги Африка Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўраётган Гана терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.

Исроиллик мутахассис Аврам Грант қўл остида тўп сураётган 2010 йилги ЖЧнинг чорак финали иштирокчиси бўлмиш Ганага қарши ўйин 10 январь куни Дубайдаги Sevens стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Гана терма жамоаси Габон давлатида ташкил этилаётган ХХХI Африка Миллатлар Кубогининг гуруҳ босқич доирасида Уганда (17 январь), Мали (21 январь) ҳамда Миср (26 январь) терма жамоалари билан куч синашади.

Манба: sports.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz