Қайднома

Қидирув

Конте:«Футбол - ҳаётимиз мазмуни»

Конте:«Футбол - ҳаётимиз мазмуни»

  09.01.2017 01:21
  0
  628

«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте мураббийлик фаолияти қанча давом этиши хусусида фикрларини билдирди. Ундан икки буюк мураббий - Алекс Фергюсон ва Арсен Венгерлар каби узоқ муддат фаолият юрита олиш ёки фаолиятини эрта якунлаш ҳақида сўрашган.

«Икки монстр, икки буюк мураббий ҳақида гапираяпсизлар. Улар мен учун ибрат. Имкон қадар уларнинг йўлини такрорлашга, бир клубда ҳеч бўлмаса, 10 йил ишлашга ҳаракат қиламан. Яна 20 йил дейсизми? Ҳозир 47 ёшдаман. Рафиқам бу гапингизни эшитмагани маъқул. Футбол – ўзининг барча қувончлари ва кўргуликлари билан бирга бизнинг ҳаётимиз мазмуни. Футболчиликдан кейин футбол билан яшашда давом этиш тўғри қарор. Қачонки, футбол бизнинг ҳаётимиздан кетса, биз ортиқ яшай олмаймиз. Гвардиоланинг гаплари - Пепни қаттиқ ҳурмат қиламан. Менимча, сенда ўз услубинг, ғояларинг, татбиқ этмоқчи бўлган фалсафанг бўлса, натижага эришиш учун кўп куч сарфлашингга тўғри келади. Қайсидир паллада ўзингни толиққан ҳис қиласан. Футболчиликдан дарҳол мураббийга айланганларда эса бу айниқса сезилади. Бунда фақат жисмоний чарчаш эмас, руҳан толиқиш ҳам бўлади. Умид қиламан, ишонч билдираман, Пеп яна кўп вақт футболда қолади», – дея Контенинг сўзларини келтирган Goal.com.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz