Қайднома

Қидирув

"Бунёдкор" дастлабки синов баҳсида ғалаба, Чемиртандан "почин"

"Бунёдкор" дастлабки синов баҳсида ғалаба, Чемиртандан "почин"

  08.01.2017 20:56
  0
  874

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди. Спарринг рақиб сифатида жамоамизга маҳаллий “Ал-Шааб” клуби қаршилик кўрсатди. Учрашувнинг 22-дақиқасида амирлик футболчилар ҳисобни очишга эришишди. Биринчи бўлим охирларида Отабек Шукуровнинг бурчакдан оширган тўпини Вадим Чемиртан боши билан “Ал-Шааб” дарвозасига йўллаб, танаффусга жамоаларни 1:1 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади.
Иккинчи бўлим бошларида Нурилло Тўхтасиновга ҳакам қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Сергей Лушчан шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишларига қарамасдан, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Миржамол Қосимов узатмасини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ғалаба билан якунлади.

Ўртоқлик учрашуви
“АЛ-ШААБ” (БАА) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:2 (1:1)
Голлар: 
Диалло 22 - Вадим Чемиртан 44, Шаҳзодбек Нурматов 76
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Александар Игнатович, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Жавоҳир Эсонқулов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан
Захирадан майдонга тушганлар: Павел Бугало, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шаҳзодбек Нурматов, Нурилло Тўхтасинов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Жавлон Иброҳимов

Айтганча, Ушбу ўйинда "қалдирғочлар" сафида сербиялик ҳимоячи Александар Игнатович майдонга тушди. Бундан ташқари таркибда Душан Мичич ҳам қайд этилган. 1984 йил 29 ноябрь куни туғилган ярим ҳимоячи ўтган йилги "Войводина" клуби шарафини ҳимоя қилган. Тажрибали ярим ҳимоячи "Рудар" клуби сафида икки марта Черногория кубоги соҳиби бўлган, деб ёзмоқда "СА" сайти. 

Манба : fcbunyodkor.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz