Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: Саматов ва Комилов жамоамизда

«Навбаҳор»: Саматов ва Комилов жамоамизда

  08.01.2017 22:07
  0
  570

Мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибидаги янги футболчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бугунги машғулотларда жамоамиз сафига Ғиёс Комилов ва Алишер Саматовлар қўшилишди. Комилов бир неча йиллардан бери Муборакнинг «Машъал» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Наманган футболчи тарбияланувчиси бўлмиш Комилов жамоамиз марказий ҳимоясини мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Саматов учун эса «Навбаҳор» бегона жамоа эмас. 2015 йилги чемпионатда Алишер айнан жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб, маҳаллий мухлислар ҳурматини қозонганди. «Нефтчи»даги бир йиллик фаолиятини якунлаган футболчи яна «Навбаҳор» либосида майдонга тушиши мумкин. Кечки пайт жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳида
асли наманганлик бўлган Тоҳир Усмонов  кўриниш берди. Сўнгги йилларда Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубининг иккинчи таркибида тўп сурган футболчи яқинда ОАВдаги чиқишларида «Навбаҳор»дан таклиф тушса буни жон деб қабул қилишини айтиб ўтганди. Мураббийларимиз Усмоновни эртага “Олмалиқ” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда синовдан ўтказишлари мумкин. Янги ҳафтадан таркибга яна янги футболчиларни қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

«Навбаҳор» клуби матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz