Қайднома

Қидирув

Декабрь дам олиш вақтими?

Декабрь дам олиш вақтими?

  09.01.2017 00:19
  0
  2577
Декабрь дам олиш вақтими?

Биласиз, албатта, миллий жамоамиз 2 йилдан буён охирги ой - декабрда ўйин ўтказаётгани йўқ. Лекин бу йилни якунлаб берувчи 12-ой биз учун аҳамиятсиз эканлигини англатмайди. Одатга кўра, қиш фасли Ўзбекистон футболи учун озгина танаффус ва янги мавсумга тайёргарлик даври ҳисобланади. Умуман, бу фаслда агар йирик турнирлар ёки уларнинг саралаш баҳслари ўтказилмаса, терма жамоаларнинг учрашувлари асосан ўртоқлик мақомида кечади. Эътиборли томони, охирги пайтларда айнан қиш фасли Осиёда расмий турнирлар ташкиллаштириладиган муҳим паллага айланиб қолди. Дейлик, охирги 2та қитъа чемпионати биз учун қаҳратон кунларга тўғри келди. Шундай экан, қиш ҳисобидаги 3 ойнинг футболимизда тутган аҳамияти янада ошди. Қолаверса, 2019 йилги Осиё кубоги ҳам айнан қиш фаслига белгиланган. Шунингдек, Қатарга ишониб топширилган ЖЧ-2022 баҳслари ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтади. Шу ҳолатнинг ўзи йилнинг исталган чорагида ўйнашга тайёр туришимиз зарурлигини англатади. Миллий жамоамизнинг декабрь ойида қандай тўп сургани масаласи ана шу важдан муҳим мавзулардан биридир. 12-ой ҳам якунланиб бораётган экан, бугун шу хусусда батафсил гаплашамиз.

Декабрь тарихи

1998 йил 15 декабрь. Шу куни Таиланднинг Чангмай шаҳрида XIII Осиё кубоги доирасида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ўша учрашув биз учун тарихий аҳамиятга эга. Зеро, бразилиялик мутахассис Убиража Вега да Сильва бошқарувидаги миллий терма жамоамиз ўз тарихидаги энг йирик ҳисобли ғалабани рамийлаштирганди - 15:0. Тарихга озгина сайр уюштириб, 90 дақиқа давомида нақ 15та гол урган таркибни бирров эслатиб ўтамиз: Олег Беляков, Андрей Рязанцев (Миржалол Қосимов, 46), Андрей Фёдоров, Сергей Лушан, Александр Саюн (Шуҳрат Раҳмонқулов, 32), Николай Ширшов, Рашид Ғо-фуров, Андрей Акопянц, Сергей Лебедев, Неъматулло Қутибоев, Игорь Шквирин (Алексей Семёнов, 46). Шунингдек, Осиё кубоги финал босқичидаги дебютимиз ҳам айнан декабрь ойига тўғри келганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Эсингизда бўлса, терма жамоамиз Осиё чемпионати-96ни хитойликларга қарши ўйин билан бошлаган ва Игорь Шквирин ҳамда Олег Шацких томонидан урилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Тушунарлики, декабрь ойига тўғри келган жами 16та ўйиннинг лоақал биттаси юртимизда ўтказилмаган. Тўғри-да, ноқулай об-ҳаво шароитида меҳмонларни кутиб олиш осонми? Яна қор ёғиб берсами, майдонни тозалаш ёки оппоқ чим устида ўйнаш учун сариқ ёки қизил рангли тўп топиш муаммоси кўндаланг бўлиши ҳеч гап эмас. Хуллас, охирги йилларда декабрь ойида БААнинг Дубай ва Шаржа шаҳарларида тегишлича 3 ва 2 марта майдонга тушганимизнинг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Иссиқ ўлкаларда шунчаки, ўртоқлик учрашувлари орқали расмий мусобақаларга тайёргарлик кўрганмиз. Мисол учун, Самвел Бабаян бошқарувидаги ҳозирги жамоамиз ҳам март ойида Сурия термасига қарши кечадиган ўйинга БААда Арманистон ва грузияликлар билан ўтказиладиган «ўртоқ»ликлар орқали ҳозирлик кўради.

Умумий олганда, терма жамоамизнинг жами 251та ўйинидан 16таси декабрь ойи ҳиссасига тўғри келади. Бу барча ўйинларимизнинг 6,37 фоизига тенгдир. Бошқача айтганда, терма жамоамиз декабрь ойида асосан истисно тариқасида майдонга тушади. Аниқроғи, Осиё кубоги қиш фаслига белгилансагина 12-ойда ўртоқлик ўйинларига мурожаат этади.

 

Т|р.

Ўйин рақами

Сана

Ўйин, ҳисоб

Шаҳар, стадион

Ўйин мақоми

Ҳакам

Гол муалллифлари

Сар.|қиз. карточка

Бош мураббий

 

26

06.12.1996

Ўзбекистон - Хитой - 2:0

Ал-Айн, «Тахнун бин Муҳаммад»

ОК-96

Абдураҳмон Зайд (С.Арабистони)

Игорь Шквирин (80), Олег Шацких (89)

Февзи Давле-

тов (17), Фарҳод Магометов (89), Равшан Бозоров (89)

Баҳодир Иброҳимов

 

27

09.12.1996

Ўзбекистон - Япония - 0:4

Ал-Айн, «Тахнун бин Муҳаммад»

ОК-96

Жалол Моради (Эрон)

-

Равшан Бозоров (18), Нўъмон Ҳасанов (60)

Баҳодир Иброҳимов

 

28

12.12.1996

Ўзбекистон - Сурия - 1:2

Ал-Айн, «Тахнун бин Муҳаммад»

ОК-96

Али Бусайим (БАА)

Сергей Лебедев (54-пен.)

Сергей Лебедев (32, 79 - қиз. кар.),

Павел Бугало (59), Илҳом Шарипов (60)

Баҳодир Иброҳимов

 

46

03.12.1998

Ўзбекистон - Қувайт - 3:3

Чангмай, «700 йиллик юбилей»

Осиё ўйинлари -98

Лу Юн (Хитой)

Миржалол Қосимов (4), Александр Хвос-тунов (66), Андрей Акопянц (75)

-

Убиража Вега да Сильва

 

47

05.12.1998

Ўзбекистон - Мўғулистон - 15:0

Чангмай, «700 йиллик юбилей»

Осиё ўйинлари -98

 

Сергей Лебедев (7-пен., 18-пен., 38, 45), Игорь Шквирин (9, 15, 20), Андрей Акопянц (23), Неъматилло Қути-боев (29, 33, 47), Мир-жалол Қосимов (53, 57, 77), Шуҳрат Раҳ-монқулов (83)

-

Убиража Вега да Сильва

 

48

07.12.1998

Ўзбекистон - КХДР - 4:0

Бангкок, «Ражамангала»

Осиё ўйинлари -98

 

Николай Шир-

шов (16, 76), Игорь Шквирин (60), Андрей Акопянц (66)

-

Убиража Вега да Сильва

 

49

09.12.1998

Ўзбекистон - Ҳиндистон - 2:0

Бангкок, «Ражамангала»

Осиё ўйинлари -98

Аҳмад Али (БАА)

Игорь Шквирин (35), Шуҳрат Раҳмонқу-лов (49)

Андрей Рязан-

цев (37), Николай Ширшов (44), Сер-гей Лушан (71), Миржалол Қосимов (90)

Убиража Вега да Сильва

 

50

11.12.1998

Ўзбекистон - Туркманистон - 1:1

Бангкок, «Ражамангала»

Осиё ўйинлари -98

 

Неъматилло Қути-боев (37)

-

Убиража Вега да Сильва

 

51

14.12.1998

Ўзбекистон - Эрон - 0:4

Бангкок, «Ражамангала»

Осиё ўйинлари -98

Пиром Унпрасет (Таиланд)

-

Александр Хвостунов (7), Ни-колай Ширшов (41), Андрей Рязанцев (79)

Убиража Вега да Сильва

 

140

22.12.2007

Таиланд - Ўзбекистон - 3:2

Бангкок, «Ражамангала»

«Қирол кубоги» 

 

Фарҳод Тожиев (44, 60)

-

Рауф Инилеев

11.

141

22.12.2007

КХДР - Ўзбекистон - 2:2

Бангкок, «Ражамангала»

«Қирол кубоги»

 

Павел Соломин (53), Темур Яфаров (65)

-

Рауф Инилеев

12.

172

25.12.2010

Баҳрайн - Ўзбекистон - 1:1

Дубай, «Ал-Васл»

Ўртоқлик

 

Александр Гейн-

рих (11)

Александр Гейн-

рих (55-қиз. кар.)

Вадим Абрамов

13.

223

13.12.2014

Фаластин - Ўзбекистон - 0:1

Дубай, «Ал-Иттиҳод»

Ўртоқлик

Муҳаммад ал Заруний (БАА)

Сардор Рашидов (83)

Шавкат Муллажо-нов (78)

Миржалол Қосимов

14.

224

21.12.2014

Иордания - Ўзбекистон - 1:2

Дубай

Ўртоқлик

 

Сардор Рашидов (31-пен.), Наврўз Али-мов (87)

Жавлон Иброҳи-мов (28)

Миржалол Қосимов

15.

225

25.12.2014

Ироқ - Ўзбекистон - 0:1

Шаржа, «Холид бин Муҳаммад»

Ўртоқлик

Муҳаммад Абудлла (БАА)

Жамшид Исканде-ров (13)

Акмал Шораҳме-дов (19)

Миржалол Қосимов

16.

226

25.12.2014

Ироқ - Ўзбекистон - 0:0

Шаржа, «Холид бин Муҳаммад»

Ўртоқлик

Муҳаммад ал Заруний (БАА)

-

Азиз Ҳайдаров (59), Лутфулла Тўраев (62)

Миржалол Қосимов

 

Декабрь ойига тегишли фактлар

2016 йил якунига келиб, терма жамоамизнинг декабрь ойида ўтказган ўйинлари бўйича қуйидагича статистика вужудга келди:

Йиллар бўйича. 1996 - 3та, 1998 - 6та, 2007 - 2та, 2010 - 1та, 2014 - 4та.

Учрашувлар мақомига кўра. Расмий ўйинлар - 9та, ўртоқлик ўйинлар - 5та, халқаро турнир - 2та.

Натижаларга кўра. Ғалаба - 7та, дуранг - 5та, мағлубият - 4та. Йирик ҳисобли  ғалаба - 2та, йирик ҳисобли мағлубият - 2та.

Мураббийлар бўйича. Баҳодир Иброҳимов - 3та, Убиража Вега да Сильва - 6та, Рауф Инилеев - 2та, Вадим Абрамов - 1та, Миржало Қосимов - 4та.

Голлар бўйича. Жами 16 нафар футболчимиз томонидан 37та гол урилган. Шундан 4таси пенальти маҳсули. «Покер» - 1та, «хет-трик» - 3та, «дубль» - 2та.

Сериялар. Терма жамоамизнинг фақат декабрь ойидаги ўйинларга тегишли мағлубиятсиз серияси 6та учрашувдан иборатдир. У 2007 йилнинг 22 декабрида КХДР терма жамоасига қарши Таиландда ўтказилган «Қирол кубоги» доирасидаги баҳс билан бошланган ва ҳозирга қадар давом этяпти. Жамоамиз шу оралиқда 3та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган. Умуман олганда, футболчиларимиз 12-ойдаги атиги 3та ўйинда гол ура олишмаган.

 

Декабрь ойи тўпурарлари

Т|р.

Футболчи

Голлар сони (пен.)

1.

Игорь Шквирин

6та

2.

Сергей Лебедев

5 (3)та

3-4.

Миржалол Қосимов, Немаътилло Қутибоев

4та

5.

Андрей Акопянц

3та

6-8.

Шуҳрат Раҳмонқулов, Николай Ширшов, Фарҳод Тожиев

2та

9.

Сардор Рашидов

2 (1)та

10-16.

Олег Шацких, Александр Хвостунов, Павел Соломин, Темур Яфаров,  Александр Гейнрих,  Наврўз Алимов, Жамшид Искандеров

1та

 

Терма жамоамизнинг декабрь ойида туҒилган футболчилари

Санжар Турсунов (1986 йил 29 декабрь) - 49та ўйин, 5та гол

Леонид Кошелев (1979 йил 20 декабрь) - 41та ўйин, 6та гол

Шоҳруҳ Гадоев (1991 йил 31 декабрь) - 12та ўйин, 6та гол

Баҳодир Аннаматов (1973 йил 26 декабрь) - 10та ўйин

Ойбек Усмонхўжаев (1991 йил 13 декабрь) - 9та ўйин

Умид Исоқов (1978 йил 22 декабрь) - 8та ўйин, 3та гол

Жавлон Иброҳимов (1990 йил 10 декабрь) - 8та ўйин

Ҳамза Каримов (1980 йил 10 декабрь) - 7та ўйин

Рустам Аъзамов (1985 йил 15 декабрь) - 5та ўйин

Тоҳир Мадраҳимов (1975 йил 26 декабрь) - 5та ўйин

Игорь Таран (1983 йил 29 декабрь) - 4та ўйин

Мурод Холмуҳаммедов (1990 йил 23 декабрь) - 2та ўйин

Павел Смоляченко (1991 йил 1 декабрь) - 1та ўйин

Ф.ФАЙЗИЕВ тайёрлади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz