Қайднома

Қидирув

Чехияда кашф этилган

Чехияда кашф этилган

  09.01.2017 06:11
  0
  645
Чехияда кашф этилган

Чехия футболи азалдан «кўҳна қитъа» мамлакатларини савияли футболчилар билан таъминлаб келган. Ўзига хос иқтидорлар булоғи бўлмиш юртнинг ички биринчилиги Европанинг энг сара 15та чемпионатлари қаторидан ўрин олган. Ундаги иштирокчиларнинг умумий қиймати бўйича Чехия 14-ўринда бормоқда. Маҳаллий клублар сафида нафақат маҳаллий футболчилар, балки қўшни мамлакатлардан келган легионерлар ҳам тўп суришади. Қуйида сизларни Чехиянинг биринчи лигасида вояга етиб, яқин келажакда кучлироқ чемпионатлар жамоалари сафида муносиб тўп суришга даъвогар ёш иқтидорлар билан таништиришни лозим топдик.

Михаэл Крменчик

Ёши: 23

Амплуаси: ҳужумчи

Ватани: Чехия

Клуби: «Виктория»

Баланд бўйли ҳужумчи Чехия миллий жамоасида ҳам майдонга тушмоқда. «Виктория»да эса жамоа тўпурари ҳисобланади. Михаэл бош билан яхши ўйнайди, техник ва жисмоний кўрсаткичлари талаб даражасида. Барча ёш тоифаларидаги термаларда етарлича тажриба тўплаган.

Трансфер баҳоси: 1,5 млн. евро

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин? «Томь», «Крилья Советов», «Амкар».

 

Якуб Громада

Ёши: 20да

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ватани: Словакия

Клуби: «Виктория»

Словакия ёшлар терма жамоаси аъзоси Чехия биринчилигида мавсум кашфиётларидан бири бўлиб турибди. Ҳозирда ишончли ва барқарор ўйин кўрсатаётган Якуб «Ювентус» тарбияланувчиси ҳисобланади.

Трансфер баҳоси: 1 млн. евро.

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин? «Томь», «Оренбург», «Урал».

 

Вячеслав Караваев

Ёши: 21

Амплуаси: ҳимоячи

Ватани: Россия

Клуби: «Спарта»

Эҳтимол, айнан шу футболчи рус клублари учун энг мақбул вариант бўлиши мумкин. Биринчидан, у Россия фуқароси. Иккинчидан, жорий мавсум ўта ишончли тўп сурмоқда. Футбол сирларини ЦСКА тизимида ўрганган ҳимоячи Леонид Слуцкий ишончига киролмади ва 2014 йили Праганинг «Дукла» жамоасига ижарага берилди. 2015 йили «Яблонец»га ижарага юборилганидан сўнг, охир-оқибат «армиячилар» футболчини шу йил августда «Спарта»га сотишди. Славани ўз таркибига қўшиб олиш учун Чехия клуби 1 млн. евродан воз кечди. Қизиқ, энди россияликлар уни қанча маблағ эвазига ортга қайтаришаркан? Караваев ҳозирда рисоладагидек тўп сурмоқда, тезлиги ҳам чакки эмас. Вазиятни тўғри баҳолай олиш хусусияти туфайли тез-тез ҳужумга ўтиб туради. Қисқаси, ҳали имкониятларини тўла кўрсатганича йўқ. Балки Россияда янада яхшироқ савияни намо-йиш этар?

Трансфер баҳоси: 1,5 млн. евро

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин? «Локомотив», «Рубин», «Краснодар».

 

Руслан Мингазов

Ёши: 24

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ватани: Туркманистон

Клуби: «Славия»

Туркманистон терма жамоаси аъзоси бир пайтлари Латвиянинг «Сконто» клубида тўп суриб, кейинчалик «Ростов»га ўтиш имкониятига эга бўлганди. Бироқ у якунда Чехия чемпионатини афзал кўрди. Икки йил аввал «Яблонец» сафидан жой олган Руслан жорий мавсумни «Славия»да ўтказмоқда. Техник ва тактик салоҳияти яхши, вазиятни тўғри баҳолайдиган, рисоладагидек маҳорат соҳиби яқин келажакда кучлироқ лигалардан таклиф олса, ажабмас.

Трансфер баҳоси: 500 минг евро

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин?«Рубин», «Ростов», «Терек».

 

Антонин Барак

Ёши: 21

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ватани: Чехия

Клуби: «Славия»

Умидли ёш иқтидор соҳиби яқинда Дания термаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида миллий жамоа таркибидаги дебют голини урди. Олис масофадан рақиб дарвозаси томон йўллаган ажойиб зарбаси жанговар дуранг(1:1)ни таъминлади. Дриблинг ва техник элементларни кўнгилдагидек уддалай оладиган Антонин доимий ҳаракатда.

Трансфер баҳоси: 600 минг евро

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин? «Амкар», «Урал», «Уфа».

 

Вацлав Кадлец

Ёши: 24

Амплуаси: ҳужумчи

Ватани: Чехия

Клуби: «Спарта»

Кадлец - Чехия чемпионатининг бугунги кундаги энг қиммат футболчиси. Миллий терма ҳужумчиси халқаро майдонларда бой тажриба тўплади. Ваҳоланки, ёши энди 24га чиқди. «Богемианс» клубида тарбияланган форвард Франкфуртнинг «Айнтрахт»ида 30 мартадан кўпроқ майдонга тушди, Даниянинг «Мидтьюлланд» клубида малака оширди. Ҳозир ўз ватанига қайтиб, «Спарта» шарафини ҳимоя қилмоқда. Вацлав икки йил аввал «Челси», «Ман Сити», «Ливерпуль» скаутлари эътиборига тушганди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Россиянинг исталган клубини кучайтира олади.

Трансфер баҳоси: 2,5 млн. евро

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин? «Локомотив», ЦСКА, «Спартак», «Зенит».

 

Якуб Югас

Ёши: 24

Амплуаси: ҳимоячи

Ватани: Чехия

Клуби: «Фастав Злин»

Камтарин «Злин» жамоаси жорий мавсум кашфиётларидан бири бўлиб турибди. Ёш ҳимоячи Югас эса клуб етакчиларидан саналади. Серғайрат Якуб ҳимоядаги вазифалари билан чекланиб қолмай, олдинги чизиқда ҳам фаоллиги билан ажралиб туради.

Трансфер баҳоси:700 минг евро

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин? «Терек», «Крилья Советов», «Уфа».

 

Дам Дион

Ёши: 23

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ватани: Сенегал

Клуби: «Фастав Злин»

Дион ўз вақтида келажаги порлоқ футболчилар қаторида бўлиб, миллий жамоа таркибида уч марта майдонга тушишга ҳам улгурди. 2012 йили уни «Химки» ўз сафига қўшиб олганига қарамай, африкалик футболчига Россия майдонларида тўп суриш насиб этмади: Арманистоннинг «Ширак» жамоасига ижарага берилди. «Сургунлик» муддати тугаб, ишончли ўйинлар кўрсатган Дам арманистонликлар билан шартнома имзолади. Якунда мамлакат чемпионига айланган африкалик футболчига хориж клубларидан таклифлар тушди. «Белененсиш» ёки «Спортинг»га ўтишга яқин турганди, аммо Португалия ўрнига Чехияни танлаб, «Славия» билан битим тузди. Олти учрашувда майдонга тушганидан сўнг, жароҳатга йўлиқиб, мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Бу йил «Злин» сафида самарали тўп сураётган футболчи 13 марта майдонга тушиб, 4та гол муаллифига айланди. Самарали узатмалар борасида чемпионат етакчиларидан бири. Техникаси талаб даражасида бўлганлиги сабаб ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида самарали тўп сура олади, керак бўлса, ҳужумга ҳам қўшилади. Ўйин услуби бўйича Погбага ўхшаб кетади.

Трансфер баҳоси: 400 минг евро

Қайси жамоаларга фойдаси тегиши мумкин? «Краснодар», «Амкар», «Ростов».

Яна кимлар бор?

Чехия биринчи лигасида тўп сураётганлар орасида Албания терма жамоаси ва «Виктория» клуби ярим ҳимоячиси Эргюс Каче ҳам чемпионатнинг қимматбаҳо футболчилари сафида зикр этилади. У «Терек»ка жуда мос тушади. Шунингдек, мавсумни самарали ўтказаётган «Спарта» ҳужумчиси Матея Пулкраб ёш бўлишига қарамай, юқори савия намойиш этмоқда. Жамоанинг чехиялик ҳужумчиси Лукаш Юлиш ҳам касбдошидан ортда қолмасликка интилмоқда. Бундан ташқари, «Млада Болеслав» клубидан ярим ҳимоячи Томаш Пршикрил ва австралиялик ҳужумчи Голгол Мебрату ҳам алоҳида эътирофга лойиқлар. Ушбу рўйхатга «Славия» форварди Гино ван Кесселни ҳам киритиш мумкин. Ниҳоят, словакиялик иқтидорли ярим ҳимоячи Ярослав Михаликни тилга олиш билан ҳикоямизга хотима ясаймиз.

Soccer.ru - С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.