Қайднома

Қидирув

«Реал» сурурию, «Барса» қайғуси

«Реал» сурурию, «Барса» қайғуси

  09.01.2017 09:47
  0
  1174
«Реал» сурурию, «Барса» қайғуси

«Реал» қишки танаффусдан кейинги илк ўйинида «Гранада»га заррача раҳм қилгани йўқ - 5:0. Натижада «Қироллик клуби» барча мусобақалар доирасида мағлубиятсиз серия бўйича испан футболи рекордчиларидан бирига айланди. Бунгача кетма-кет 39та учрашувда енгилиш нималигини билмаган «Барселона» мутлақ рекордчи бўлиб турганди. Каталонияликлар 2015 йилнинг октябридан кейинги йилнинг мартига қадар мағлубият кўчасига киришмаган. Демак, энди «Реал» ва «Барса» бу борада «шерик». Тўғри, «шерик»чилик узоққа чўзилмаслиги мумкин. Зеро, Зайниддин Зидан шогирдлари кейинги турда «Севилья» майдонида мағлубиятга учрамасалар, «Барселона»ни рекордчи мақомидан маҳрум қилиб, «шерик»ликдан қутулишади. Тўғри, бу турда «Реал Сосьедад» меҳмони бўлган «Севилья» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда  Бен-Йедернинг «хет-трик»ка эришганини алоҳида айтиш керак. Хуллас, «Севилья»ни кайфияти чоғ ва «Реал»нинг мутлақ рекордчи бўлишига қарши чиқиши тайин.

«Эйбар» майдонига сафар уюштирган «Атлетико» ҳам зафар қучди - 2:0. Эътиборли жиҳати, Антуан Гризманн Испания чемпионатида деярли 10та ўйин (843 дақиқа)га чўзилган голсиз сериясига ниҳоят, барҳам берди.

«Барселона»га келсак, Луис Энрике шогирдларига нимадир бўляпти. Чунончи, каталонияликлар ҳафта ўртасида Бильбаодан мағлубият билан қайтишганди. Ваҳоланки, «Атлетик» ўша ўйиннинг охирги 10 дақиқасида 9 киши бўлиб ўйнади. Чемпионат доирасидаги баҳсда эса «Барселона» Вильярреалга ташриф буюрди ва зўрға 1 очко билан қайтди. Яъни Лионель Месси финал ҳуштаги янграши арафасидагина ҳисобни тенглаштирди. «Барса» мухлисларини фақатгина аргентиналикнинг голи чиройли чиққани юпатиши мумкин. Хуллас, айни пайтга келиб, каталонияликлар «Реал»дан 5 очко орқада қолишмоқда. Боз устига, «Мадрид» захирасида битта ўйин бор.

6 январь

ЭСПАНЬОЛ-ДЕПОРТИВО-1:1 (0:0)

Барселона. 16347 томошабин.

Голлар: Морено (63) - Борхес (59).

7 январь

РЕАЛ-ГРАНАДА-5:0 (4:0)

Мадрид. 71184 томошабин.

Голлар: Иско (12, 31), Бензема (20), Роналду (27), Каземиро (58).

Реал: Навас, Карвахаль, Варан, Начо, Марсело (Коэнтрау, 68), Модрич, Каземиро, Кроос (Хамес Родригес, 46), Иско (Асенсио, 51), Бензема, Роналду.

ЭЙБАР-АТЛЕТИКО-0:2 (0:0)

Эйбар. 5810 томошабин.

Голлар: Сауль (54), Гризманн (74).

Атлетико: Мойя, Врсалько (Хуан-фран, 46), Савич, Годин, Филипе Луис, Хименес, Гризманн,

Габи, Коке, Сауль, Торрес

(Гамейро, 71).

ЛАС-ПАЛЬМАС-СПОРТИНГ-1:0 (0:0)

Лас-Пальмас. 21710 томошабин.

Гол: ал Жар (55).

РЕАЛ СОСЬЕДАД-СЕВИЛЬЯ-0:4 (0:2)

Сан-Себастьян. 22374 томошабин.

Голлар: Бен Йедер (25, 29, 83), Сарабия (73).

Севилья: Рико, Меркадо, Пареха, Рами, Мариано, Васкес (Сарабия, 69), Н~Зонзи, Витоло (Краневиттер, 79), Эскудеро, Насри, Бен Йедер (Корреа, 90).

8 январь

Атлетик-Алавес-0:0

Бильбао. 42182 томошабин.

Атлетик: Аррисабалага (Ираисос, 36), Элустондо, Эчейта, Ляпорт, Баленсиага, Микель Рико (Сан Хосе, 57), Беньят, Сусаета (Иньяки Уильямс, 57), Рауль Гарсия, Муниаин, Адурис.

Бетис-Леганес-2:0 (0:0)

Севилья. 36328 томошабин.

Голлар: Рубен Кастро (51),

Пиччини (85).

Сельта-Малага-3:1 (1:0)

Виго. 17890 томошабн.

Голлар: Аспас (7), Васс (60),

Фонтас (73) - Васс (86-авт.).

Сельта: Бланко, Мальо, Кабраль, Фонтас, Кастро, Васс, Радоя (Гомес, 85), Диас, Аспас, Гвидетти (Диоп, 64), Бонгонда (Систо, 70).

Вильярреал-Барселона-1:1 (0:0)

Вильярреал. 22893 томошабин.

Голлар: Сансоне (49) - Месси (90).

Вильярреал: Асенхо, Мусаккьо (Альваро Гонсалес, 87), Коста, Марио Гаспар, Руис, Сориано, Тригерос, Сориано (Родри Эрнандес, 83), Дос Сантос, Сансоне, Пато (Кастильехо, 76).

Барселона: тер Штеген, Пике, Динь (Турон, 71), Бускетс, Маскерано, Андре Гомеш (Денис Суарес, 68), Сержи Роберто, Иньеста, Месси, Луис Суарес, Неймар.

Четлатиш: Коста (90}4, В.).

--------------------------------------------

Осасуна-Валенсия ўйини бугун бўлиб ўтади. 

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 РЕАЛ МАДРИД

16

12

4

0

45-14

40

2

 СЕВИЛЬЯ

17

11

3

3

36-21

36

3

 БАРСЕЛОНА

17

10

5

2

42-17

35

4

 АТЛЕТИКО

17

9

4

4

31-14

31

5

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

17

8

6

3

26-12

30

6

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

17

9

2

6

28-25

29

7

 АТЛЕТИК

17

8

3

6

22-19

27

8

 ЛАС-ПАЛЬМАС

17

6

6

5

27-24

24

9

 СЕЛЬТА

17

7

3

7

28-32

24

10

 ЭЙБАР

17

6

5

6

22-22

23

11

 ЭСПАНЬОЛ

17

5

8

4

21-23

23

12

 АЛАВЕС

17

5

7

5

15-17

22

13

 БЕТИС

17

6

3

8

20-29

21

14

 МАЛАГА

17

5

6

6

26-29

21

15

 ДЕПОРТИВО

17

4

5

8

23-28

17

16

 ЛЕГАНЕС

17

4

4

9

13-29

16

17

 ВАЛЕНСИЯ

15

3

3

9

21-29

12

18

 СПОРТИНГ

17

3

3

11

17-34

12

19

 ГРАНАДА

17

1

6

10

14-38

9

20

 ОСАСУНА

16

1

4

11

13-34

7

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 13та

Суарес (Барселона) - 12та

Роналду (Реал) - 11та...

 

КЕЛГУСИ ЎЙИНЛАР:

14 январь (шанба)

17:00       Леганес-Атлетик

20:15       Барселона-Лас-Пальмас

22:30       Атлетико-Бетис

00:45       Депортиво-Вильярреал

15 январь (якшанба)

16:00       Валенсия-Эспаньол

20:15       Сельта-Алавес

22:30       Гранада-Осасуна

22:30       Спортинг-Эйбар

00:45       Севилья-Реал

16 январь (душанба)

00:45       Малага-Реал Сосьедад

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Рақиб биринчи бўлимда яхшироқ кўринди. Иккинчисида эса ўзимизга келдик ва ўйин бошидаги суръатга тушиб олдик. «Атлетико»нинг ўйини Гризманн жамоа меҳнатини қандай якунлашига боғлиқ. Бу гап Торрес ва Гамейрога ҳам тегишли. Аммо биринчи ўринда барибир, жамоавий ўйин туради, биз ҳар бир тўп учун жанг қиламиз.

Кейлор Навас («Реал» дарвозабони): - Чексиз бахтиёрман. «Реал»да ўйнаётганим учун шукр қиламан, бу азалий орзум эди. Тинмай шуғулланиб, «Реал»даги ўйинларимдан завқ олишда давом этаман. Умидворманки, ҳаммаси шундай кечади. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Йигитлар идеал даражада  ҳаракатланишди. Умуман, ҳар бир ўйинда бор кучимизни ишга солишимиз керак.

Антуан Гризманн («Атлетико» ҳужумчиси): - Ноқулай стадион, оғир ўйин... Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда, яхшироқ кўриндик. «Атлетико» ўзига келяпти. Мана, бутун жамоа сифатида тартибли ҳимояландик ва гол қўйиб юбормадик.

Хорхе Сампаоли («Севилья» бош мураббийи): - Бугун «Реал»га қарши кечган учрашувнинг биринчи бўлимида кўрсатган ношуд футбол учун жавоб бердик. «Реал Сосьедад» мағлубиятга учраганига қарамай, бизнинг асосий рақибларимиздан бири бўлиб қолаверади.  Албатта, «Севилья»нинг иккинчи поғонага кўтарилганидан бағоят хурсандман. Ахир бу 3та жамоа чемпионати сифатида таърифланадиган Ла-лигада катта натижа ҳисобланади. Айтишим жоиз, агар ҳимояда шунчалик тартибли ҳаракат қилмаганимизда, «Сосьедад» гол уриш бахтига муяссар бўларди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz