Қайднома

Қидирув

Бир дақиқа учун 61 фунт!

Бир дақиқа учун 61 фунт!

  10.01.2017 00:22
  0
  438
Бир дақиқа учун 61 фунт!

Ҳа, Карлитос Тевес ҳам пул олдида ожиз. Аргентиналик моҳир ҳужумчи аслида футболчилик фаолиятига жонажон клуби - «Бока Хуниорс»да нуқта қўйишни дилига тугиб қўйганди. Аммо хитойликларнинг ақлни шошириб қўядиган таклифларидан шунчаки, воз кечолмади. У шу тариқа жаҳон футболидаги энг йирик маош соҳибига айланди.

*** Карлос Тевес «Бока Хуниорс»га қайтишдан олдин Европада «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» клублари шарафини ҳимоя қилганди. Аргентиналик ҳужумчи энди «Шанхай Шенхуа»да Обафеми Мартинс, Фредди Гуарин ва Демба Ба каби машҳурлар билан бирга тўп суради.

*** Хитой клуби трансфер суммасини расман ошкор қилгани йўқ. Турли манбаларда келтирилаётган маълумотлар ўртасидаги фарқ эса жуда катта - 11 миллиондан тортиб, 84 миллион еврогача. Охиргиси The Guardian нашрига тегишли. Бордию, 84 «лимон» хусусидаги маълумот тўғри бўлса, унда Карлос Тевес жаҳондаги энг қиммматбаҳо футболчилар рейтингида бирданига 6-поғонага кўтарилади. Яъни Поль Погба, Гарет Бэйл, Криштиану Роналду, Гонсало Игуаин ва  Неймардан сўнг олтинчи қаторга жойлашади.

*** Карлос Тевес Хитойда ҳафтасига 615 минг фунт миқдорида маош олади. Тўғри, хитойлик журналистларнинг таъкидлашларича, бу сумма деярли икки баравар кам - 310 минг фунт. Агар биринчиси рост бўлса, Тевес жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

*** Карлос Тевеснинг шартномаси 2 йилга мўлжалланган. Агар  футболчи бир йилдан сўнг Хитойдан кетишни истаб қолса, унда «Бока Хуниорс»нинг трансфер суммасидан 60 фоизини «Шанхай Шенхуа»га қайтариб беришига тўғри келади.

*** «Шанхай Шенхуа» аввалги мавсум Хитой супер-лигасида 4-ўринни банд этганди. Жамоа ноябрь ойи охиридан буён Густаво Пойет қўл остида шуғулланмоқда. У бунгача «Бетис»ни бошқарганди.

*** Карлос Тевес Аргентинага қайтишидан сўнг «Бока Хуниорс»нинг 56та ўйинида майдонга тушиб, 25та голурганди.

КАРЛОС ТЕВЕСнинг ХИТОЙдаги МАОШИ

- Йилига 32 миллион фунт стерлинг

- Ҳафтасига 615 минг фунт стерлинг

- Кунига 88 минг фунт стерлинг

- Соатига 3600 фунт стерлинг

- Дақиқасига 61 фунт стерлинг

КАРЛОС ТЕВЕСнинг СЎЗИдан ИҚТИБОС

- Мен футболдан, унда ишлайдиган одамлардан чарчадим. Футболда ҳамма-ҳамма фақат пул ҳақида ўйлайди ва бу ҳолат менга сира ёқмаяпти (2010 йил ноябрь).

Sports.ru - А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.