Қайднома

Қидирув

Монтелла:«Еврокубокларга «илиниш»ни кўзлаяпмиз»

Монтелла:«Еврокубокларга «илиниш»ни кўзлаяпмиз»

  09.01.2017 19:29
  0
  676

"Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла "Кальяри" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрларини билдирди. Учрашувдаги ягона голни 2016 йилнинг 16 октябридан буён гол ура олмаятган Карлос Бакка урди.

"У бутун гол уролмаган вақтлари мобайнида хотиржам бўлди, унинг гол урганидан хурсандман. Мен ҳужумчи бўлганман, гол уриш қанчалик муҳимлигини биламан. Энди М'Байе Ньянгдан гол кутаман. Ўйинни яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда темпни йўқотдик ва 4–2–4 схемасига ўтиб таваккал қилдик. Аммо ғалаба қозонганимиздан мумнунман. Таъқибчиларимиз ғалаба қозонганидан хабаримиз бор эди ва биз ўйинимизни ютишимиз жуда муҳим эди. Ҳозирча, чемпионлар лигасига чиқиш ҳақида ўйлашга эрта. Биз ҳар бир ўйинга диққат-эътибор қаратиб, еврокубокларга илинишни кўзлаяпмиз", - дейди Монтелла.

"Милан" Италия чемпионатининг 18 туридан сўнг етакчи "Ювентус"дан 9 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Манба: sports.ru



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz