Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: назорат ўйинида ғалаба қозондик

«Навбаҳор»: назорат ўйинида ғалаба қозондик

  09.01.2017 18:30
  0
  690

Бундан бироз вақт олдин “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунланди. Учрашувнинг дастлабки 45 дақиқалигида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим ўрталарида Алишер Маҳмудов Азизбек Турғунбоевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Учрашув якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди Шу тариқа футболчиларимиз 2017 йилдаги дастлабки назорат ўйинида 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. 
Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Турсунбоев, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Аббос Отахонов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Зоҳир Пиримов, Ислом Исоқжонов, Фарруҳ Шотурсунов, Равшан Хурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Маҳмудов, Алишер Саматов, Алишер Мирзаев, Илҳом Бойдедаев, Азизбек Турғунбоев, Абдулазиз Султанов.
“Олмалиқ” билан ўтган учрашувда жамоа сафига бугун келиб қўшилганликлари учун Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзимбой Аҳмедовлар майдонга тушишмади. Шунингдек, Мирзоҳид Ғофуров таркибга киритилмаган қолган футболчиларимиз билан биргаликда ҳам ўйинни кузатиш билан чекланди. Эртадан жамоамиз аъзолари яна икки маҳалдан шуғулланишни давом эттиришади. Навбатдаги назорат ўйини эса 13 январь куни Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўтказилади.

«Навбаҳор» клуби матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz