Қайднома

Қидирув

«Насаф» эртага Анталиядаги илк назорат учрашувини ўтказади

«Насаф» эртага Анталиядаги илк назорат учрашувини ўтказади

  09.01.2017 21:03
  0
  102

Аввал  хабар қилганимиздек, жамоамиз шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум тайёргарликларини давом эттирмоқда.

Туркияда об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли, жамоамиз Анталия шаҳрига мўлжалдагидан бироз кечикиб борди ва кечадан машғулотларга киришди.

Футболчиларимизнинг кайфияти аъло даражада, сафимизга яқинда қўшилган Акмал Шораҳмедов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳозирча жамоамиз таркибида янги келган ўйинчилар йўқ. Агар мураббийларимиз янги футболчини кўрикдан ўтказишга таклиф этадиган бўлишса, бу ҳақда хабар берамиз.

“Насаф” эртага Анталиядаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Жамоамизнинг спарринг рақиби Кипр олий лигаси (А дивизион) вакили “Лимасол” клуби бўлади. Учрашув жамоамиз жойлашган “Kameliya World” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади.

Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувни Озарбайжоннинг топ клуби, саккиз карра мамлакат чемпиони - “Нефтчи” клуби билан бўлади. Ушбу назорат учрашуви 11 январ куни “Bellis Deluxe” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши бизнинг вақт билан соат 17:00га белгиланган.

Жамоа ҳақидаги янгиикларни сайтимизда кузатиб боринг.

Манба: fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 25 60
2 Манчестер Сити 25 52
3 Тоттенхэм 25 50
4 Арсенал 25 50
5 Ливерпуль 25 49
6 Манчестер Юнайтед 25 48
7 Эвертон 25 41
8 Вест Бромвич 25 37
9 Сток Сити 25 32
10 Вест Хэм 25 32
11 Саутгемптон 25 30
12 Бёрнли 25 30
13 Уотфорд 25 30
14 Борнмут 25 26
15 Суонси 25 24
16 Мидлсбро 25 22
17 Лестер 25 21
18 Халл Сити 25 20
19 Кристал Пэлас 25 19
20 Сандерленд 25 19
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ИНТЕРФУТБОЛНИНГ ЯНГИ СОНИ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ СОТУВДА

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.