Қайднома

Қидирув

2016 йилнинг рамзий терма жамоаси

2016 йилнинг рамзий терма жамоаси

  10.01.2017 00:13
  0
  180
2016 йилнинг рамзий терма жамоаси

ФИФА 2016 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Бу Цюрихдаги йил якунларига бағишланган маросим вақтида ошкор этилди.

Унга кўра, йил рамзий терма жамоасидан Анлия Премьер-лигасининг бирорта ҳам футболчиси жой олмади. «Реал»нинг 5, «Барселона»нинг эса 4 нафар футболчиси йил жамоасига киритилди. Шунингдек, «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер ҳамда «Ювентус» ҳимоячиси Даниэль Алвеш рўйхатга қўшилган.

«Барселона»нинг рамзий терма жамоадан жой олган Лионель Месси, Луис Суарес, Ҳерард Пике ва Андрес Иньеста каби футболчилари Цюрихдаги тақдирлаш маросимига ташриф буюрмади. 11 январь куни клуб Испания кубоги доирасида «Атлетик»ни қабул қилади. Сафардаги беллашув 1:2 ҳисобида бой берилгани учун «Барселона» жавоб ўйинига жиддий эътибор қаратаётгани айтилган.

«Реал»нинг рамзий терма жамоадан жой олган барча футболчиси тақдирлаш маросими бошловчилари билан селфи тушди: Криштиану Роналду, Тони Кроос, Лука Модрич, Марсело ҳамда Серхио Рамос.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

"INTERFUTBOL" 6 FACE

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.