Қайднома

Қидирув

Роналду энг яхши футболчи

Роналду энг яхши футболчи

  10.01.2017 00:18
  0
  919
Роналду энг яхши футболчи

ФИФА талқинига кўра Криштиану Роналду 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва янги таъсис этилган The Best соврини билан тақдирданди.

Бунга қадар Халқаро футбол уюшмаси France Football билан ҳамкорликда «Олтин тўп» эгасини аниқлаб келарди. 2016 йилги мавсумга келиб эса Франция агентлиги алоҳида ажралиб чиқди, ФИФА эса ўз совринига асос солди.

2016 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун уч номзод ажратиб олинганди: Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Криштиану Роналду, Аргентина термаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда Франция термаси ва «Атлетико» форварди Антуан Гризманн.

ФИФА энг яхши футболчини аниқлашда 4 томонлик ёндошувга эътибор қаратди: ташкилот таснифига кирувчи миллий терма жамоа мураббийлари ва сардорлари, спорт журналистлари ҳамда мухлислар овози. Бунда ҳар бир гуруҳнинг овози тенг ҳуқуқли бўлиб, 25 фоиздан очко улашиши мумкин эди.

Якунда Криштиану Роналду 2016 йилнинг ФИФА талқинига кўра энг яхши футболчиси деб топилди. У аввалроқ France Football томонидан «Олтин тўп»ни ҳам қабул қилиб олганди. Швейцариянинг Цюрихида эса The Best совринини қўлга киритди.

Маълумот учун, 2016 йилги мавсумда Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигаси, Европа чемпионати, Европа суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди. Бу эса португалиялик футболчига асосий рақобатчиси Лионель Мессидан ўзиб кетиш имконини берди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz