Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Валенсия» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Ла Лига: «Валенсия» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

  10.01.2017 07:14
  0
  696

Испания чемпионати 17-туридан ўрин олган "Осасуна" ва "Валенсия" ўртасидаги учрашувда жанговар дуранг қайд этилди.

Ўйининг 2-дақиқасидаёқ Мунир "Валенсия"ни ҳисобда олдинга олиб, чиққан бўлса, 7-дақиқада Риера мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Риера иккинчи голини урди, фақат ўз дарвозасига ва "Валенсия" биринчи бўлимни ғолиб сифатида якунлади. 62-дақиқада Роберто Торрес яна бир бор мувозанатни тиклашга эришди. 73-дақиқада эса "Валенсия" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи Мартин Мантойя. Ҳа, "Валенсия" кетма-кет 3 маротаба ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда барибир ғалабани сақлай олмади. 90-дақиқада Карлос Клерк "кўршапалаклар" дарвозасини ишғол этиб, уларни 2 очкодан маҳрум этди.

Испания чемпионати

17-тур

Осасуна – Валенсия 3:3 (1:2)
Голлар: Ориол Риера (7), Роберто Торрес (62), Карлос Клерк (90) - Мунир эль Хаддади (2), Ориол  Риера (45-автогол), Мартин Монтойя (73).
Осасуна – Марио, Иван Маркес, Гарсия, Клерк, Торрес (де ла Куэвас, 74), Санхурхо, Иманоль Гарсия, Беренгер, Чаушич, Риера (Ромеро, 80), Леон (Кодро, 80).
Валенсия – Диего Алвес, Мангаля, Сикейра (Тони Лато, 46), Монтойя, Перес, Солер, Парехо, Суарес, Родриго (Нани, 71), Мунир (Сито Паскуаль, 89), Санти Мина.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz