Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ»ни мағлуб этган «Навбаҳор» ҳақида

«Олмалиқ»ни мағлуб этган «Навбаҳор» ҳақида

  10.01.2017 12:06
  0
  249
«Олмалиқ»ни мағлуб этган «Навбаҳор» ҳақида

Мамлакатимизнинг улкан меҳмонхоналаридан бири «Ўзбекистон»да қишги йиғинни ўтказаётган «Навбаҳор» жамоасининг мавсумолди тараддуди билан танишиб чиқдик.

 

«НАВБАҲОР»ГА ТАЖРИБАЛИ ФУТБОЛЧИЛАР ҚЎШИЛИШМОҚДА

Яқинда кириб келган 2017 – йилнинг илк назорат учрашувини «Олмалиқ»га қарши ўтказган наманганликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.

«Лочинлар» таркибларини аста-секин маҳоратли ва иқтидорли футболчилар билан тўлдиришмоқда. Зоҳир Пиримов (Олмалиқ), Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёс Комилов (Машъал), Жаҳонгир Меҳмонов, Алишер Саматов (Нефтчи), Рўзим Аҳмедов (Андижон) шулар жумласидан. Шунингдек, «Навбаҳор» кўригида АҚШнинг NLS лигаси иштирокчиси «Бока Хуниорс» (U-23) жамоасида тўп сурган ўзбекистонлик Тоҳир Усмонов ҳам бўлиб турибди. Унинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги яқин кунлар ичида маълум қилинади.

«ОЛМАЛИҚ»НИ МАҒЛУБ ЭТГАН «НАВБАҲОР»

«Бунёдкор» стадионининг захира майдонида бўлиб ўтган ўйинда наманганликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Хар икки жамоага янги мураббий тайинлангани икки мураббийнинг ўзаро ақлий жанги бўлишидан дарак берарди. Кутилганидек бўлди ҳам. «Лочинлар» мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг жамоаси 1-бўлимда ҳимояда барқарор ўйин намойиш этди ва рақибнинг кучли ҳужумларини бартараф этишнинг уддасидан чиқди. Нафақат биринчи 45 дақиқаликда балки ўйиннинг охирги дақиқаларига қадар «Навбаҳор»нинг ҳимоявий позицияси деярли хатога йўл қўймади. Учрашувда ўтган мавсум «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилган Зоҳир Пиримов ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ўзгача таасурот қолдира олди. Иккинчи бўлимда жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишди ва натижада «Олмалиқ» хатосидан фойдаланган наманганликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасани ишғол этишди. Виктор Кумиков шогирдлари ҳам ўйинда бир нечта голли вазиятларни яратишга эришдилар, Лекин, якунда «лочинлар» ғалабага эришдилар. Хар куни икки маҳалдан тайёргарлик олиб бораётган «Навбаҳор» 13-январь куни «Машъал»га қарши яна бир назорат учрашувини ўтказади.  

Акмал Эшонхонов

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 38 93
2 Тоттенхэм 37 83
3 Ливерпуль 38 76
4 Манчестер Сити 37 75
5 Арсенал 37 72
6 МЮ 37 68
7 Эвертон 38 61
8 Борнмут 38 46
9 Вест Бромвич 37 45
10 Саутгемптон 37 45
11 Вест Хэм 38 45
12 Лестер 37 44
13 Сток Сити 38 44
14 Кристал Пэлас 38 41
15 Суонси 38 41
16 Бёрнли 38 40
17 Уотфорд 38 40
18 Халл Сити 38 34
19 Мидлсбро 38 28
20 Сандерленд 37 24
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru