Жамоамизнинг Анталиядаги қишки ўқув йиғин машғулотлари давом этмоқда. Жамоамиз бугун Кипр мамлакатининг “Лимассол” клуби билан илк назорат учрашувини ўтказади.
Клуб ҳақида умумий маълумотлар
Тўлиқ номи: АЕL (грекчадан -Лимассол спорт жамияти) «Лимассол» футбол клуби
Ташкил этилган санаси: 04.10.1930 йил
Бош мураббий: Христакис Христофору (Кипр)
Кипр чемпиони (Олий лига – А дивизиони): 1940/41, 1952/53, 1954/55, 1967/68, 2011/12 йиллар (6 марта)
Кипр кубоги соҳиби: 1938/39, 1939/40, 1947/48, 1984/87, 1988/89 йиллар (6 марта)
Кипр суперкубоги соҳиби: 1953, 1968, 1985 йиллар (3 марта)
Европа лигаси иштирокчиси: 1968/69, 1985/86, 1987/88, 1989/90, 2002/03, 2014/15
Европа чемпионлар лигаси иштирокчиси: 2012/13, 2014/15 йиллар.
Бугунги назорат учрашуви жамоамиз жойлашган “Kameliya World” меҳмонхонаси футбол майдонида бўлиб ўтади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланади. Ушбу назорат учрашуви натижаси ҳақидаги маълумотни, учрашув якунига еткач сайтимиз орқали ўқиб, билиб олишингиз мумкин бўлади.
"Насаф” Анталия шаҳрида 6та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган. Демак, жамоамиз яна 5та назорат учрашуви ўтказади. Қуйида назорат учрашувлари тақвими билан таништириб ўтамиз.
11.01.2017 (чоршанба)
“Нефтчи” (Озарбайжон) - “Насаф” (Ўзбекистон)
Анталия ш., “Bellis Deluxe” меҳмонхонаси майдони
15.01.2017 (шанба)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ботошани” (Руминия)
16.01.2017 (якшанба)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Сумгаит” (Озарбайжон)
18.01.2017 (чоршанба)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Карпати” (Украина)
20.01.2017 (жума)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Шахтёр” (Қозоғистон)
Жамоамизнинг Анталиядаги янги мавсумга тайёргарлик машғулотларининг 2-кунидан олинган фотосуратларни сайтимизга жойлаштирдик.
Манба: fcnasaf.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20