Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» Музаффаров ва Бахриддинов билан шартнома тузди

«Нефтчи» Музаффаров ва Бахриддинов билан шартнома тузди

  10.01.2017 17:08
  0
  80

Фарғонанинг “Нефтчи” профессионал футбол клуби янги мавсум аввалидаги илк трансферларини расман эълон қилди.

Ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби таркибида ўтказган Музаффар Музаффаров “Нефтчи” жамоаси билан икки йиллик келишувга эришди. Айтиш керакки, 2014-йилги мавсумда Музаффар “Нефтчи” ёшлар жамоасида фаолият олиб борган ва асосий таркибда ҳам дебют қилишга эришган.

csc_0957

Шунингдек, Олий лига-2016да ўзининг ёрқин ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор” жамоасида порлаган  Акрам Бахриддинов жорий мавсумдан бошлаб “Нефтчи” жамоасининг шарафини ҳимоя қилади. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси билан ҳам икки йиллик битимга имзо чекилди.

csc_0958

Айтиш керакки, хар иккала футболчи ҳам бош мураббий Андрей Фёдоровнинг таклифи билан жамоа сафига қўшилди. Бошқа клублардан фарқли ўлароқ “Нефтчи” жамоаси янги ўйинчилари билан узоқ муддатли шартнома тузди.

Биз эса “Нефтчи”нинг янги вакиллари ҳисобланган  Акрам Бахриддинов ҳамда Музаффар Музаффаровнинг Фарғонадаги янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

“Нефтчи”га хуш келибсиз!

Манба: fcneftchi.uz

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

"INTERFUTBOL" 6 FACE

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.