Қайднома

Қидирув

«Истиқлол» Жепаров учун қанча тўлайди?

«Истиқлол» Жепаров учун қанча тўлайди?

  10.01.2017 19:33
  0
  1134

Ўзбекистон чемпиони — "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтишга яқин турибди.
Stadion.uz'нинг tasnimnews.com'га асосланиб хабар тарқатишича, теҳронликлар 34 ёшли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олишмоқчи. "Истиқлол" Жепаровнинг ижараси учун "Локомотив"га 800.000 евро тўлаши кутилмоқда.
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ҳисобланган Сервер Жепаров Ўзбекистон терма жамоаси сафида 121та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган.
"Истиқлол" Эрон чемпионатининг ўтган мавсумида 3-ўринни эгаллаган. Жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун саралаш босқичида Қатарнинг "Ас-Садд" клубига қарши майдонга чиқади.

Манба: stadion.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz