Қайднома

Қидирув

Хитой термаси Исландиядан мағлубиятга учради

Хитой термаси Исландиядан мағлубиятга учради

  10.01.2017 20:16
  0
  981

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби Хитой термаси ўзи мезбонлик қилаётган China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги илк ўйинини Исландияга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур турнирда иштирок этиш учун Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 20 нафар янги футболчини таклиф қилганди. Унинг тажрибаси эса ҳозирча самара бермади. Ўйиннинг 64-дақиқасида Финбоннасон ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Сигурдарсон ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.

Мусобақанинг навбатдаги ўйинида Чили ва Хорватия термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув ғолиби 15 январь куни бош соврин учун майдонга тушади. Мағлуб бўлган жамоа эса Хитой билан учинчи ўрин учун курашади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган. 

China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири

Хитой – Исландия 0:2

Голлар: Финбоннасон 64, Сигурдарсон 88

Хитой: 22. Ши Венйи, 13. Денг Хан-вен (2. Бо Жяжун 65) , 5. Янг Шанпин, 6. Гао Жунйи, 4. Фан Шиаодон, 15. Ши Жунгуо , 8. Чай Хуикан, 11. Ин Хунбо (18. Шин Жонглиу 57), 19. Чао Юндин (7. Ванг Жинбин 80), 21. Хуи Жьяканг (20. Ван Жиншиан 72), 9. Мао Жинтинг (10. Ху Рентян).

Исландия: 1. Халдорссон, 2. Севарссон, 14. Арнассон, 5. Фьолусон, 3. Йонссон (20. Бодварссон 59), 6. Пальссон, 10. Свериссон ( 7. Сигурдарсон 73), 18. Бьярнасон (17. Карлссон), 11. Смарасон (9. Финбоннасон 59) , 8. Сигурдарсон (4. Омарссон 90) , 22. Омарссон (21. Гундмундсон 90).

Огоҳлантиришлар: Денг Хан-вен (8), Севарссон (79). 

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz