Қайднома

Қидирув

Аргентина халқаро мусобақалардан четлатиладими?

Аргентина халқаро мусобақалардан четлатиладими?

  11.01.2017 03:40
  0
  683

Аргентина футболининг юлдузи Диего Марадона ФИФА президенти Инфантино мамлакат терма жамоасини халқаро мусобақалардан четлатиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Инфантино Аргентинани халқаро мусобақалардан четлатиш борасида иккиланиб ўтирмайди. У менга: «Аргентинадан келаётган хабарлар сочимни тикка қилмоқда. Мамлакат футбол федерациясига жазо қўллаб, терма жамоани мусобақалардан четлатиш борасида иккиланиб ўтирмайман. Буни ҳар бир аргентиналикка эринмай тушунтиришга тайёрман» - деб айтган» - деди Марадона Ole хабарида.

Марадонанинг ўзи Аргентина футбол федерациясини ҳар доим танқид қилиб, у ерда ишловчи мулозимларни коррупцияда айблаган ва футболни тушунмайдиган мафиозига тенглаштирган.

Манба: championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz