Қайднома

Қидирув

«Обод»: «Махтаарал»ни мағлуб этдик

«Обод»: «Махтаарал»ни мағлуб этдик

  10.01.2017 23:14
  0
  664

Бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Қозоғистоннинг "Махтаарал" клубига қарши назорат баҳси голларга бой ўтиб, беллашувда жамоамиз ғалаба нашидасини сурди. Айтиш керак, "Обод" мураббийлар штаби мазкур ўйинда кўрикдан ўтаётган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Ҳисобни Анвар Раҳимов пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда очди. Шундан сўнг, Ҳумоюн Абдуалимов ва Санжар Тўрақулов меҳмонлар дарвозасини яна икки бор ишғол қилди. "Махтаарал" аъзолари вакилларимизнинг уч голига икки тўп билан жавоб қайтарди. Шу тариқа учрашув жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.   Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни "Пахтакор"га қарши ўтказади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

ОБОД - МАХТААРАЛ (Қозоғистон) -3:2 (2:1)

10 январь. "Обод" майдони.

Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин.

Голлар: Анвар Раҳимов, Ҳумоюн Абдуалимов, Санжар Тўрақулов.

Манба: fcobod.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz