Қайднома

Қидирув

Гвардиола "Тоттенхэм" ҳимоячиларига қизиқмоқда

Гвардиола "Тоттенхэм" ҳимоячиларига қизиқмоқда

  11.01.2017 16:23
  0
  594

Англия чемпионатида совринли ўринлар учун курашаётган "Манчестер Сити" асосий рақибларидан бири - "Тоттенхэм"ни кучсизлантирадиган бўлди. Манчестерликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибни кучайтирадиган футболчилар айнан "Тоттенхэм"да тўп сураётганини айтиб, қишки трансферлар вақтида жамоага кимларни олиб келиш кераклиги ҳақида кўрсатма берди.   Айни пайтда "Манчестер Сити" вакиллари "Тоттенхэм" билан музокарага киришган ва улар Хосеп Гвардиола айтган ҳимоячилар - Дэнни Роуз ва Кайл Уокер трансфери бўйича ишламоқда. Катта бюджетга эга бўлган манчестерликлар бу икки футболчи учун 60 миллион фунт стерлинг беришни ваъда қилмоқда. Мутахассислар бу трансфер тез амалга ошишини таъкидлашмоқда.     Жорий мавсумда Кайл Уокер Англия премьер-лигасида 19 та учрашувда қатнашди. Дэнни Роуз эса 15 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ҳам урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz