Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Шунингдек, кучли бешлик чемпионатлари иккинчи давраси тақвимини ҳам тўлиқ шаклда газетамизнинг пайшанба сонида кузатишингиз мумкин.
Демак, газетамизнинг 4-сонида нималарни ўқиш мумкин?
Хархаша
Ўтган ҳафта Эрон терма жамоаси атрофида тарқалган хабарлар билан қизиқарли ўтди. Аввалига эронликлар бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда мураббийнинг шахсан ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида айтиб ўтди. Шунга монанд Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти ҳам дарров хабар чиқара қолди. Бироқ бу янгиликнинг умри узоқ бўлмади. Орадан бир кун ўтар-ўтмас, Эрон футбол федерациясининг Кейруш билан хайрлашмаслиги аниқ бўлди. Мазкур масалага бағишланган матбуот анжуманида айтилишича, мураббий билан боғлиқ келишмовчиликларга барҳам берилиб, у ўз жойида қоладиган бўлган.
мавсум тараддуди
«Обод»: Норхонов яна терма жамоа йиғинига чақирилди
Ўтган мавсум якунларига кўра олий лигадаги ўрнини сақлаб қолган Тошкентнинг «Обод» жамоаси янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда. Рауф Инилеев шогирдлари Қозоғистон 1-лигаси вакили «Махтаарал»га қарши тўп суриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биз мазкур баҳсдан сўнг «Обод» клуби бошлиғи Фарҳод Собиров, бош мураббий Рауф Инилеев ҳамда жамоа етакчиси Шоҳруз Норхоновни суҳбатга тортдик.
Суҳроб ва Ориф бир-бирларини қанчалик яхши билишади?
Газетамиз саҳифалари орқали ўзаро дўстлик алоқаларини боғлаган футболчилар билан сизларни яқиндан таништириб келаётган эдик. Ушбу анъанани давом эттирамиз. Навбатдаги саҳифамиз қаҳрамонлари - «Қўқон-1912» аъзолари Суҳроб Бердиев ва Ориф Мамажонов. Лойиҳамиз иштирокчиларига одатга кўра, бир хил саволлар билан мурожаат қилдик. Эътиборлиси, улар дўстлари берган жавоблардан бехабарлар. Кўрайлик-чи, бир-бирларини қанчалик яхши билишар экан?
фотогалерея
«Аждарлар» янги мавсумда «пуркаладиган олов» тафтини Анталиянинг илиқ об-ҳавосидан тўплашмоқчи эди, аммо табиат инжиқликлари...
Футболдаги «Мендезлар»
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгариш содир бўлди. Ўтган йиллар давомида ташкилотни бошқариб келган Мираброр Усмонов ўз ўрнини «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султоновга бўшатиб берди. Мираброр Зуфарович бу жойда ёмон ишламади. Ўзидан кўп нарса қолдириб кетмоқда. Бир шода медалларни ҳам...
Жараён ҲАКАМЛАР ЙИҒИН БОШЛАШДИ Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча клублар қатори ҳакамлар жамоалари ҳам янги мавсум тараддудини бошлаб юборишди. Йиғинлар турли босқичларда ўтказилиб, унда 6та гуруҳ қатнашмоқда. Қуйида тайёргарлик тартиби ва унда қатнашадиган ҳакамлар билан таништириб ўтамиз.
Шаҳзод БЎРИЕВ: «Ўйинларни футзал эмас, балетга қизиқадиган ҳакамлар бошқаряпти»
Профессионал футзалдаги фаолияти мобайнида икки карра Ўзбекистон чемпиони, тўрт маротаба мамлакат кубоги соҳиби, «Ардус» клуби таркибида Осиё вице-чемпиони бўлган Шаҳзод Бўриев кутилмаганда катта спортдан кетишга қарор қилди. У футзалдаги фаолиятини якунлаб, ўзини умуман бошқа соҳада синаб кўришни афзал билди. Унинг футзалдаги сўнгги жамоаси «Металлург» клуби бўлиб қолади. Шаҳзод жорий мавсумда айнан бекободликлар сардори сифатида жамоадошларини майдонга бошлаб тушаётганди. Биз шу мавзу юзасидан Шаҳзод Бўриевдан интервью олдик.
«Барселона» йўқ, «Реал»нинг эса кўнгли тўқ
ФИФА йил лауреатларини аниқлади
Шу ҳафта бошида Цюрихда футбол оламининг 2016 йилги қаҳрамонларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Энг яхши ўйинчи номи Криштиану Роналдуга насиб қилган бўлса, Клаудио Раньери мураббийлар орасида тенгсиз деб топилди. Энг чиройли гол номинацияси ғолибига аталган соврин Малайзия чемпионатида фаолият юритаётган футболчининг коллекциясидан ўрин эгаллади. Қизиғи, «Барселона» вакиллари мазкур тадбирга ташриф буюришмади: каталонияликлар бу қарорни навбатдаги баҳсга кўриладиган тайёргарлик жараёни билан изоҳлашган. Демак, ФИФА тасарруфидаги йирик анжуман тафсилотларига батафсил тўхталамиз.
Роман Павлюченко: «Вазифам – «Урал»га ёрдам бериш»
Бир пайтлари Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида тўп сурган Роман Павлюченко айни пайтда Екатеринбургнинг «Урал» жамосида ўйнамоқда. Декабрь ойида ўзининг 35 ёшини қаршилаган футболчи «Советский спорт» наш-рига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин?
«Герд Мюллер соврини»
ёхуд 2016 йилнинг энг яхши тўпурарлари
Барчамиз ўрганиб қолганмиз, янги йил аввалида олдинги 12 ой мобайнидаги натижалар сарҳисоб қилиниб, якуний хулосалар, статистик маълумотлар эълон қилинади. Шунингдек, турли-туман рейтинглар ҳам тузилади. Бундай рейтинглар тузишнинг энг ёқимлиси эса шубҳасиз, ҳужумчилар ва голларга боғлиқлигидир. Россиялик ҳамкасбимиз Андрей Клешенок худди шу ишга қўл уриб, йил давомида нисбатан кўпроқ гол урган ҳужумчилардан терма жамоа тузди.
Атиги бир жуфт мағлубият
Зайниддин Зиданнинг бош мураббий лавозимини эгаллаганига бир йил тўлди. Футбол афсонасининг янги соҳадаги фаолияти ҳақида рақамлар тўлиқ маълумот беради. 3та нуфузли соврин - ЕЧЛнинг кубоги, Европа суперкубоги, КЖЧ ғолиблиги. Бир йил ичида атиги 2та мағлубият, 38та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия ва чемпионатдаги пешқадамлик. Энг асосийси, Зайниддин «Қироллик клуби»ни қабул қилиб олганидан кейин уни мустаҳкам ҳимоя қобиғига ўраб қўйгандек жамоа ҳар қандай зиддиятлардан фориғ бўлган, ўз вазифасини мамнуният ва ўта хотиржамлик билан адо этмоқда. Хўш, бунчалик шиддатли ўзгаришнинг сабаби нима? Наҳотки, яшил майдоннинг энг ёрқин афсунгаридан бири бўлган ҳужумчи бир думалаб афсунгар мураббийга айланиб қолган бўлса?
Сульшерга ўхшаб ўйнанг!
Оле-Гуннар Сульшер - Англия премьер-лигаси тарихидаги энг машҳур «сеҳрли таёқча» ҳисобланади. Норвегиялик футболчининг ворисларини ахтарган Soccer.ru муносибларни топиб, улар иштирокида ўзига хос рейтинг тузди. Ушбу рўйхатда АПЛ-2016|2017 йиллар мавсумининг фақат биринчи даврасидаги натижалар инобатга олинган.
Ҳаёт эзгулик учун берилган!
Дарҳақиқат, бу ёруғ оламда энг бебаҳо бўлган ҳаёт инсонга бир марта берилади. Инсоннинг тожи бўлмиш олий жаноблик хислати эса ана шу бебаҳо неъматни беҳуда ўтказмасликка, иложи борича эзгу амаллар билан ўтказишга ундайди. Шу хайрли ишлар ҳаётга бетакрор гўзаллик бахш этади. Табиийки, футбол олами ҳам бу фазилатдан четда қолмаган. Ортда қолган 2016 йил ҳам ибрат бўладиган кўплаб ишлар гувоҳига айланди.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК АЗИЗЛАР!!!
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20