Қайднома

Қидирув

Роналдиньо Уругвай клубида ўйнаши мумкин

Роналдиньо Уругвай клубида ўйнаши мумкин

  11.01.2017 20:20
  0
  788

Уругвайнинг “Насьональ” клуби бразилиялик 36 ёшли Роналдиньо билан шартнома изолаш истагида экани маълум бўлди. Бу ҳақда El Jugador нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси билан музокара ўтказмоқда.

“Роналдиньо бизнинг жамоа аъзосига айланиши мени ақлдан оздириши мумкин. Унинг сафимизга қўшилиши орзулар рўёби бўларди. Ўз мақсадимизга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Роналдиньо – ҳақиқий футбол юлдузи. Унинг “Насьональ” сафига қўшилиши улкан шараф бўлади”, – дейди клуб президенти  Хосе Луис Родригес.

Маълумот учун, Роналдиньо ёрқин фаолияти давомида ПСЖ (2001–2003), “Барселона” (2003–2008), “Милан” (2008–2011) каби топ клубларда тўп сурган. Унинг сўнгги клуби Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси бўлди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz