Қайднома

Қидирув

Акрам Баҳриддинов:«Нефтчи» билан юқори натижалар қайд этмоқчиман»

Акрам Баҳриддинов:«Нефтчи» билан юқори натижалар қайд этмоқчиман»

  11.01.2017 16:54
  0
  713
Акрам Баҳриддинов:«Нефтчи» билан юқори натижалар қайд этмоқчиман»

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби қишки трансферлар пайтидаги илк харидларини амалга оширишни бошлади. Ўтган мавсум “Навбаҳор” сафида харакатланган, “Пахтакор” футбол академияси табрияланувчиси, асли наманганлик бўлган Акрам Баҳриддинов “Нефтчи”даги дастлабки таассуротлари ҳамда режалари билан ўртоқлашди.

– Жамоага мени бош мураббий Андрей Фёдоров таклиф қилди. Фарғонага келишимдан асосий мақсад бу ерда футболчи сифатида ўсмоқчиман.  Хусусан жамоани ижобий натижалар қайд этишида ўзимнинг хиссамни қўшиш ниятидаман. “Нефтчи” жамоаси сафида чиройли ўйинларим ва муҳим голларим билан фарғоналик мухлислар меҳрини қозониш ҳам режаларим таркибига кирган. Жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович билан аввал ишлаганмиз. “Нефтчи” клубида барчаси менга манзур бўлди. Машғулотлар жараёнига ҳам мураббийлар томонидан профессионал даражада ёндошилган. Жамоани Андрей Фёдоровдек кучли мураббийга эга эканлигини алоҳида айтиб ўтиш ўринлидир. Андрей Витальевич яхши ва самимий инсон сифатида менда таассурот қолдирди. Ўзи ҳам аввал профессионал футболчи бўлгани учун ўйинчилар билан қандай ишлашни яхши билади. Ўз навбатида футболчига талаби кучли мураббийдир. Жамоа сафида дарвозабон Ўткир Юсупов билан Қаршининг “Насаф” жамоасида бирга ўйнаганмиз. “Нефтчи”га келишдан аввал Ўткир билан жамоа ҳақида суҳбатда бўлдик ва Юсупов ҳам мени Фарғонага чорлади.  Шунингдек Аббос Махсталиевни ёшликдан биламан. Ўтган йилги натижалар албатта “Нефтчи”га ярашмади. Янги мавсумда клуб кўрсаткичларини фақат юқорида бўлиши учун ҳаракат қиламиз, – деди Акрам Баҳриддинов.

Акрам Баҳриддинов

Туғилган санаси: 02.10.1992
Туғилган жойи: Наманган шаҳри
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:  “Пахтакор” (ёшлар) “Насаф” (Қарши) ҳамда “Навбаҳор” (Наманган)

Акрам Баҳриддинов ўтган мавсумда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафида 26 та баҳсда иштирок этиб 2119 дақиқа ҳаракат қилган. Футболчи мазкур учрашувлар давомида 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

“Нефтчи” матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz