Қайднома

Қидирув

Sports.ru талқини: Аҳмедов, Денисов ёки Гейнрих...

Sports.ru талқини: Аҳмедов, Денисов ёки Гейнрих...

  12.01.2017 00:26
  0
  1410
Sports.ru талқини: Аҳмедов, Денисов ёки Гейнрих...

Ўзбекистонда «Йил ўйинчиси» ким бўлади?

Бироз кечикиш билан бўлсада Sports.ru ўтказган сўровнинг иккинчи босқичи якунланди. Дастлабки икки раунд кутилганидек кечди, сайт фойдаланувчиларининг фикрлари ўзбек футболи мутахассисларининг қарашларидан деярли фарқланмади. Бу эса, бутун жараёнга ўзига хос интрига бахш этиши тайин.

Учинчи босқичда мухлислар электрон почта ҳамда «Твиттер» орқали овоз беришади. Фақат бу сафар «Твиттер»даги овоз муайян бир фойдаланувчидан қабул қилинмайди. Тез кунларда ушбу ижтимоий тармоқда овоз беришнинг тартиби эълон қилинади ва унда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Натижалар мухлислар фикри сифатида инобатга олинади. Финал босқичида эса ҳар бир овоз худди экспертларникидек ҳисобланади. Яъни, биринчи ўринга - 5 очко, иккинчи ўринга - 3, учинчи ўринга - 1. Демак, финалчилар учлиги билан танишинг:

Одил Аҳмедов

(«Краснодар», Россия)

2016 йил рақамларда: 38та ўйин, 1та гол ва 3та ассистентлик.

Whoscored баҳоси: 6,68.

Қайси хизматлари учун: Биринчидан, Аҳмедов Sports.ru ўтказадиган сўровнинг амалдаги ғолиби саналади. Иккинчидан, миллий жамоада жуда ёрқин ва самарали ўйин кўрсатди, натижада бу ҳолат Ўзбекистон термаси фойдасига ишлади. Бугунги кунда Одилга жамоанинг энг яхши ўйинчиси ва ҳақиқий етакчиси сифатида қаралаётгани мантиқан тўғри. Тан олиш лозим, бугунги кунда унинг шерикларидан ҳеч бири бундай кўрсаткич билан мақтана олмайди.

Қолаверса, Аҳмедовнинг клубдаги муваффақиятли ўйини ҳам эътирофга лойиқ. «Краснодар» бош мураббийлиги Игорь Шалимовга ишониб топширилгач, ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг майдонда бажарадиган функциялари кўлами кенгайди: Одил ҳужумга яқинроқ позицияда тўп сура бошлади. Жорий мавсум таянч чизиғида асосан Газинский ва Каборе ўйнашгани ҳам Аҳмедовнинг клубдаги ноёблигига заррача таъсир кўрсатмади.

 

Александр Гейнрих

(«Ордабаси», Қозоғистон)

2016 йил рақамларда: 28та ўйин, 12та гол, 1та ассистентлик

Қайси хизматлари учун: Гейнрих жорий йил Sports.ru талқини бўйича кучли учликка биринчи марта кираётган ягона футболчи. Кўпчиликнинг фикрича, ёши ўтиб қолган футболчи бутсаларини михга илишга тайёргарлик кўраётгандек эди. Аммо ундай бўлмади. Саша термага қайтишини ажойиб ва ўта муҳим голлар уриш билан нишонлаб, барчани ажаблантирди. Унинг саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, Ўзбекистон миллий жамоаси мундиал йўлланмаси учун имкониятларни сақлаб турибди. Ўз навбатида, айнан Гейнрих сўнгги икки йил мобайнида терманинг энг самарали футболчисига айлана олди. Бу ҳолат миллий жамоа учун фойдалими ёки йўқ, билмадик, лекин Александр жорий йилда энг яхши ҳужумчи номига лойиқ ўйин кўрсатди.

Унинг «Ордабаси»даги ишлари ҳам чаккимас, клуб еврокубоклар сари дадил қадам ташламоқда. Бу йўлда табиийки, ўзбекистонлик ҳужумчининг сермаҳсул ҳаракатлари асосий омил бўлиб хизмат қилди. Гейнрих ҳаттоки, Қозоғистон чемпионатида «Ой футболчиси» номига ҳам лойиқ кўрилди.

Виталий Денисов

(«Локомотив», Россия)

2016 йил рақамларда: 38та ўйин

Whoscored баҳоси: 7,32.

Қайси хизматлари учун: Жорий мавсум Денисовнинг клубдаги фаолияти кўнгилдагидек кечмаяпти. Шунга қарамай, у «Локомотив»нинг энг ёрқин вакили ҳамда ўзбекистонлик мухлисларнинг ёқимтой футболчиси бўлиб қолмоқда. Виталий клуб ишқибозининг тўй маросимида қатнашади, уни ТВ дастурларга тез-тез чақиришади. 2016 йилдаги энг катта муваффақият сифатида термадаги ўйинларда намойиш этган самарадорлигини кўрсатиш мумкин. Деярли барча учрашувларда Денисов қўриқлаётган қанот мустаҳкам ҳимояланди. Ҳужумда ҳам барчаси бинойидек кўриниш олди ва форвардларга кўп ёрдамлашди. Мазкур ҳолат айниқса, Хитой термасига қарши кечган баҳсда яққол намоён бўлди. Аҳмедов билан тандем ҳосил қилган Виталий рақиб ҳимоясига кўп ташвиш туғдирди.

Овоз бериш қоидалари билан боғлиқ тўлиқ маълумот билан Sports.ru сайтида танишиш мумкин.

Ўткир УМАРОВ тайёрлади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz