Қайднома

Қидирув

Суарес нега ФИФА маросимига бормаган?

Суарес нега ФИФА маросимига бормаган?

  12.01.2017 10:03
  0
  632

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ФИФАнинг Цюрихда бўлиб ўтган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига ташкилот билан ёмон муносабати туфайли бормаган, дея хабар беради La Nacion.

Манбага кўра, ЖЧ-2014 мусобақасида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржио Кьеллинини тишлагани учун тўрт ойга дисквалификация қилинганидан сўнг ФИФА билан ёмон муносабатда бўлиб қолган уругвайлик 29 ёшли футболчи бу маросимга боришни истамаган.

Ўша воқеадан сўнг ФИФА Суаресни бир қанча вақт рамзий терма жамоаларга қўшмади.

Таъкидланмоқдаки, ФИФА бу йилги рамзий терма жамоа футболчилари қаторига Суареснинг беш йил аввалги суратини қўйган. Футболчининг суратида унинг тишларига шаъма қилинган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz