Қайднома

Қидирув

"Челси" Чалханоглу учун таклиф юборди

"Челси" Чалханоглу учун таклиф юборди

  12.01.2017 11:20
  0
  642

Леверкузеннинг "Байер" клуби етакчиси Ҳоқон Чалханоглу фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Turkish-football.com нашрининг хабар беришича Лондоннинг "Челси" клуби 22 ёшли туркиялик футболчи борасида немис клубига расмий таклиф юборган.
"Аристократлар" бош мураббийи Антонио Конте иқтидорли ярим ҳимоячидан яқиндагина Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубига кўчиб ўтган Оскарнинг ўрнида фойдаланмоқчи. 

Маълумот учун, Туркия терма жамоаси аъзоси бу мавсум "Байер" сафида жами 20та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz