Қайднома

Қидирув

Ғиёс Комилов "Навбаҳор"га ўтди

Ғиёс Комилов "Навбаҳор"га ўтди

  12.01.2017 12:45
  0
  644

«Навбаҳор»нинг янги мавсумга ҳозирлик кўриш учун ташкил этилган йиғини давом этмоқда.

Пойтахтдаги тайёргарлик орқали футболчилар ўз спорт формаларини тиклаб боришмоқда. Ўз навбатида таркиб ҳам рақобатга бардош тарзда шакллантирилмоқда. Хусусан, мавсумлар оралиғида жамоага жалб этилган янги футболчилар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда.

Тошкентдаги йиғин чоғида “Навбаҳор” таркибидан жой олган ҳимоячи Ғиёс Комилов билан ҳам шартнома имзоланди. Олдинги мавсумларни Муборакнинг “Машъал” жамоасида ўтказган футболчи расман “Навбаҳор” аъзосига айланди.

Шу кунларда жамоа сафида шуғулланаётган бошқа футболчилар билан ҳам шартнома имзоланиши кўзда тутилган. Эртага “Навбаҳор” Тошкент йиғинидаги иккинчи назорат учрашувида майдонга тушади. Бу сафар уларга Муборакнинг “Машъал” клуби рақиблик қилади.  

Манба: pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz