Қайднома

Қидирув

Россия чемпионати энг ёмонлар қаторида

Россия чемпионати энг ёмонлар қаторида

  12.01.2017 13:13
  0
  687

Россия футбол премьер-лигаси ва Туркия Суперлигаси Европадаги чемпионатлар орасида футболчиларнинг ўртача ёши энг катта чемпионатлар ҳисобланади. Бу маълумот УЕФАнинг йиллик ҳисоботида келтирилган.

"Футболчиларнинг ўртача ёш даражаси энг юқори бўлган чемпионатлар Россия ва Туркия чемпионатларидир. Бу чемпионатларда ўртача ёш 27,1. Англия, Испания ва Италияда эса бу кўрсаткич 26,9 ёшга тенг. Франция Лигаси (26) ва Германия Бундеслигаси (25,4) нисбатан "ёш". Европадаги "энг ёш лига" эса Нидерландиянинг иккинчи дивизиони - 23,1 ёш.

УЕФА маълумотига кўра, дунёда бу борада Россия чемпионатидан ёмонроқ фақат 3 лига мавжуд: Қатар (27,2), Филиппин (27,3) ва Таиланд (27,5). Мексикада ҳам Россия ва Туркиядаги каби футболчиларнинг ўртача ёши 27,1 ёшни ташкил қилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz