Қайднома

Қидирув

«Реал», «Барса» ва «Атлетико» ўзаро тўқнаш келишмайдиган бўлишди-я!

«Реал», «Барса» ва «Атлетико» ўзаро тўқнаш келишмайдиган бўлишди-я!

  13.01.2017 17:06
  0
  1129
«Реал», «Барса» ва «Атлетико» ўзаро тўқнаш келишмайдиган бўлишди-я!

Испания кубогининг чорак финал беллашувларига қуръа ташланди. Унга кўра чемпионлик учун даъвогар сифатида эътироф этилаётган уч клуб бир-бири билан тўқнаш келмади.

«Атлетико» ярим финал масаласини ҳал қилиш учун «Эйбар»га қарши саф тортади. Томонлар шу йилнинг 7 январь куни Ла лига 17-турида дуч келган бўлиб, «Эйбар» майдонида кечган ўйинда «Атлетико» 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Испания кубогининг амалдаги эгаси ҳисобланган «Барселона» «Реал Сосьедад» билан рақиб бўлди. Ла лига 13-турида Луис Энрике жамоаси Сан-Себастьянга ташриф буюрган ва 1:1 ҳисобига имзо чекканди. Ўша учрашувдан кейин «Барселона» бош мураббийи унинг жамоасини «Реал Сосьедад» билан алмаштириб қўйилгандек таассурот қолдирганига иқрор бўлганди.

Мадриднинг «Реал» клуби «Сельта»ни мағлуб этса, ўзи учун ярим финал эшикларини очади. Бу жамоалар мавсумнинг 2-турида тўқнаш келган бўлиб, «Сантьяго Бернабеу»да «Реал» рақибини 2:1 ҳисобида таслим қилганди.

Жуфтликлар орасида энг кучсизи — «Депортиво» — «Алькоркон». Чорак финалга қадар етиб келган жамоалар орасидан фақатгина «Депортиво» қуйи лига вакилига қарши кураш олиб боради.

Чорак финал беллашувлари 17—19 январь ва 24—26 январь кунлари бўлиб ўтади.

Испания кубоги
1/4 финал

«Реал Сосьедад» — «Барселона»
«Алькоркон» — «Депортиво»
«Атлетико» — «Эйбар»
«Сельта» — «Реал Мадрид»

Манба: daryo.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz