Қайднома

Қидирув

Хави қарши. Кимга? Роналдуга (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

Хави қарши. Кимга? Роналдуга (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

  13.01.2017 20:28
  0
  966
Хави қарши. Кимга? Роналдуга (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

Замонавий футболдаги биринчи даражали таққослаш Криштиану Роналду ва Лионель Мессига боғлиқ бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Жаҳоннинг турли бурчакларида журналистлар кўзга кўринган мутахассислар ёки футболчиларга «КИМ КУЧЛИ - МЕССИМИ ЁКИ РОНАЛДУ?» қабилида савол беришни шунчаки, ёзилмаган қоидага айлантиришди, гўё. Табиийки, ҳар иккисининг ўзига яраша қўллаб-қувватловчи «армия»си бор. Яъни «Барселона» томонидагилар учун Лео тенгсиз, «Реал» тарафкашлари эса Кришни мутлақ зўр, деб билишади. Эътиборлиси, икки жамоа футболчилари ҳам бу баҳс-мунозарадан четда эмаслар. Дейлик, «Барселона» афсонаси Хави бутун 2016 йил давомида Роналду ҳақида гапиришдан тўхтамади. «Криштиану - омадсиз. Унинг омадсизлиги - Месси билан бир даврда туғилгани». Доимо олижаноблиги билан ажралиб турган фахрий футболчига тегишли «сара» фикрлардан бири шу. Эшитгандирсиз, кузда ҳам Хави ва Криштиану Роналду ўртасида «даҳанаки жанг» кузатилди. Йил якунида Роналду ҳисоб бўйича 4-«Олтин тўп»ни ютгач, бирозгина тинган «жанжал» қайта жонланди. Чунки Қатарда фаолият олиб бораётган Хави яна «тил»га кирди: «ҲА, КРИШТИАНУ «ОЛТИН ТЎП»НИ ОЛДИ, АММО ФАҚАТ ЖАМОАВИЙ СОВРИНЛАРИ ЭВАЗИГА. АЙНИ ПАЙТ ҲАМ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ - МЕССИ». Энди Каталония фахрининг йил давомида «Реал» етакчисига қандай баҳо берганини бирров эслаймиз ва Роналдунинг жавоб зарбасига ҳам эътибор қаратамиз.

2016 йил март

- Футболда 2та ўта муҳим жиҳат бор - жисмоний куч ва ақл. Тан оламан, Роналду жуда абжир. Фақат шуниси борки, Лео Мессида ҳам жисмоний, ҳам ақлий тайёргарлик юқори даражада. Шунинг учун у кучлироқ. ХАВИ.

2016 йил апрель

- Криштиану Роналду шериклари билан ўзаро тушуниб ўйнашда унча яхши эмас. Шунинг учун Месси кучлироқ эканлигини таъкидлагандим. Бироқ Криштиануни аҳмоққа чиқарган эмасман асло... ХАВИ

2016 йил сентябрь

- Фақат аҳмоқ кишигина Криштианунинг буюк футболчи эканлигини тан олмайди. Бироқ келиб-келиб, Месси билан бир даврда туғилгани озгина омади юришмаганидан далолат. Уларни фақат «Мадрид»га боғлиқ одамларгина тенглаштиришлари мумкин. ХАВИ.

2016 йил сентябрь

- Мен интернет тармоқларида энг кўп «қидириладиган» футболчиман. Яъни бутун дунёда мен ҳақимда маълумот олишни исташади. Хави эса, Роналду ҳақида гапириб, шунчаки, ўзига эътибор қаратишга уриняпти. Умуман, у барча совринларни ютган, фақат «Олтин тўп»ни эмас. Менинг ҳисобимда эса бунақасидан 3та бор. Хави айни пайт Қатарда ўйнаяпти. Очиғи, ҳозир ўйнашда давом этяптими-йўқ - буни билмайман ҳатто... Криштиану РОНАЛДУ.

2016 йил октябрь

- Криштиану уни Месси билан таққослаб айтган гапларимни яхши қабул қилмади. Энди унга нисбатан фикрим ўзгарди. Хўш, унга етарли ҳурмат билан ёндашмабман. Лекин Роналдунинг ўзи-чи? Менга нисбатан ҳурматни сақладими? Бунга нима дейсизлар? ХАВИ.

2016 йил декабрь

- Роналду атрофида юз бераётган воқеалардан ҳайронман. Бу чиндан ҳам, ҳайратланарли. Ахир гап қандайдир космик сумма ҳақида кетяпти. Дейлик, шахсан мен ҳеч қачон сохта фирмалар тузиш ёки шунга ўхшаш нарсалар ҳақида ҳаттоки, ўйламаганман ҳам... ХАВИ (Роналдунинг солиқ масаласидаги муаммолари хусусида).

2016 йил декабрь

- Ҳакамлар ҳайъати совринлар сонига қараб қарор чиқарди. Аввалги йилларда эса, «Олтин тўп»ни энг яхши ўйин учун беришганди. Қандай совринлар ютиши-ютмаслигидан қатъий назар, Месси жаҳоннинг энг яхши футболчиси, барибир. ХАВИ.

Sports.ru - А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz