Қайднома

Қидирув

Ширинликлар учун футбол майдони

Ширинликлар учун футбол майдони

  14.01.2017 11:15
  0
  842

Сирдарё вилоятидаги Ширин шаҳрида иккита сунъий қопламали мини-футбол майдони фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш, янги спорт иншоотлари қуриш ва мавжудларини таъмирлаш, болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа қиймати 420 миллион сўм бўлган 22х42 ва 25х50 ҳажмли мини-футбол майдонлари қисқа фурсатда барпо этилди. «Отабек-БС» масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур спорт мажмуасида кийиниш ва ювиниш хоналари ҳам мавжуд. Объектнинг фойдаланишга топширилиши билан бир нечта янги иш ўрни яратилди.

- «Микрокредитбанк»нинг 167 миллион сўм кредити ҳамда корхонамизнинг 253 миллион сўм маблағи эвазига барпо этилган мини-футбол майдонлари бизнес режамизнинг дастлабки босқичидан ўрин олган, - дейди «Отабек-БС» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, ёш тадбиркор Бобур Холбоев. - Келгусида тренажёр зали, очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо этиш режалаштирилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz