Қайднома

Қидирув

Грузия термасининг Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган таркиби

Грузия термасининг Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган таркиби

  14.01.2017 12:01
  0
  721

Грузия терма жамоаси бош мураббийи – словакиялик мутахассис Владимир Вайсс жамоанинг БААдаги йиғинида иштирок этадиган футболчилар таркибини эълон қилди.

Грузия йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур учрашув 23 январь куни бўлиб ўтади.

Қуйида Грузия терма жамоасининг БААдаги йиғинига жалб этилган футболчилар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Роин Квасхавадзе (“Торпедо”, Кутаиси), Омар Мигинеишвили (“Самтредиа”, Самтредиа), Ото Гошадзе (“Авчала”, Тбилиси).

Ҳимоячилар: Торнике Григалашвили (“Чихура”, Сачхере), Фёдор Григалашвили (“Авчала”, Тбилиси), Давид Хочолава (“Черноморец”, Одесса, Украина), Гиорги Рехвиашвили (“Локомотив”, Тбилиси), Лаша Шергелашвили (“Рига”, Латвия), Уча Лобжанидзе (“Атирау”, Қозоғистон), Георг Кимадзе (“Торпедо”, Кутаиси).

Ярим ҳимоячилар: Теймураз Шония (“Динамо”, Батуми), Георг Гануграва (“Чихура”, Сачхере), Олег Форман (“Торпедо”, Кутаиси), Отар Китеишвили (“Динамо”, Тбилиси), Бачана Арабули (“Динамо”, Тбилиси), Георг Хараишвили (“Авчала”, Тбилиси), Бека Тугуши (“Торпедо”, Кутаиси), Саба Лобжанидзе (“Динамо”, Тбилиси), Георг Папунашвили (“Динамо”, Тбилиси).

Ҳужумчилар: Владимир Двалишвили (“Атирау”, Қозоғистон), Буду Зивзивадзе (“Самтредиа”, Самтредиа). 

Ўзбекистон  термасининг 21—24 январь кунилари бўлиб ўтадиган БААдаги йиғини доирасида терма жамоа Грузиядан ташқари Дания U-23 билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу беллашув 22 январь куни Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz