Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ» Анталиядаги ўқув-йиғинини давом эттирмоқда

«Олмалиқ» Анталиядаги ўқув-йиғинини давом эттирмоқда

  14.01.2017 14:11
  0
  611

"Олмалиқ"нинг Анталиядаги ўқув-йиғини давом этмоқда.

12 январдан кунига икки маҳал машғулот ўтказаётган футболчиларга барча шароит яратиб берилган. "Кремлин" меҳмонхонасига тегишли спорт мажмуасида 4та табиий майдон мавжуд. Шунингдек, тренажер зали, сауна, бассейн ҳамда овқатланиш мажмуалари ҳар куни меҳмонлар учун шай ҳолатда.
Бевосита жамоамизнинг машғулотларига тўхталадиган бўлсак, биринчи машғулот давомида футболчилар бир неча гуруҳга бўлинган ҳолатда турли хилдаги техник ва тактик ишланмалар билан банд бўлишмоқда. Ҳар бир чизиқ вакиллари учун махсус машқлар олиб борилмоқда. Иккинчи машғулотнинг биринчи қисмида эрталабки машқлар умумлаштирилган ҳолда, жамоавий ҳаракатлар орқали шакллантирилмоқда. Машғулотнинг иккинчи қисми тренажер залида жисмоний юкламалар билан давом эттирилмоқда. Шунингдек, кечки машғулотлардан сўнг, футболчилар сауна ва бассейндан ҳам фойдаланишмоқда. 
Тошкентдаги йиғин билан солиштирганда футболчилар янги мураббий томонидан қўйилаётган талабларни мукаммал бажариш борасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. 
Машғулотлар бир кунда умумий ҳисобда 5 соатдан ошмоқда. Жамоамизнинг бу йиғини 26 январга қадар давом этади.

Манба: fc-olmaliq.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz