Қайднома

Қидирув

Бексент Лизаразу: «Энг қийин босқич ҳамиша олдинда бўлади»

Бексент Лизаразу: «Энг қийин босқич ҳамиша олдинда бўлади»

  15.01.2017 03:22
  0
  1240
Бексент Лизаразу: «Энг қийин босқич ҳамиша олдинда бўлади»

Франция терма жамоаси билан ЖЧ-1998 ва Евро-2000да ғолиб чиққин Бексент Лизаразу 2006 йили футболчилик фаолиятини якунлаган. Айни пайтда у спортнинг экстремал турлари билан шуғулланади, шунингдек ОАВда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозирда Лизаразу Франциянинг RTL радиостанцияси, tf1 телеканали ва L’Equipe нашрида эксперт бўлиб ишламоқда.

Айнан ОАВдаги фаолияти туфайли Зайниддин Зиданнинг ишига тубдан қарашга муваффақ бўлди. Яқинда FIFA.com сайтига берган интервьюсида Зизу борасида илиқ фикрларни билдирди.

- Бир неча йил олдин Зиданнинг мураббий бўлишини тасаввур қилганмидингиз?

- Айтайлик Дидье Дешамга эътибор берсангиз, унда футбол ўйнаб юрган кезларидаёқ мураббийлик ҳислатлари бор эди. Зизунинг мураббий бўлишини тахмин қилиб бўлмасди. Аммо ҳар кимнинг ўз йўналиши бор. У футболга қайтишнинг энг маъқул йўли шу деб ўйлаган. Футболчилик даврида ҳам муваффақиятга аста-секинлик билан эришган. Мураббийликда ҳам шундай бўлди. Аввалига ўринбосарлар жамоасида ишлади. Тайёр бўлганида эса бош жамоа таклифини қабул қилди. Якунда, бир неча ой ичида Чемпионлар Лигасида зафар қучди. Бундан ташқари, мағлубиятсиз серия борасида рекорд ўрнатди.

- Зиданнинг мураббийлик соҳасида эришаётган муваффақияти борасида қандай фикр билдирасиз?

- Футболчилик даври узоқ давом этди. Франция терма жамоаси ва «Реал» сафида катта ютуқларни қўлга киритди. Мураббийлик фаолияти ҳам яхши бошланди. Бироқ бу борада омади келди. Чунки ўта тажрибали мураббийлар ҳам Чемпионлар Лигасида ярим йилдаёқ ғолиб чиқа олишмайди.

- Зиданнинг футболчилик даврида етакчи бўлганига қандай изоҳ берасиз?

- Менимча у йиллар давомида ўз иқтидорини намойиш қилиб келди. Майдонда бажариши керак бўлган ишини аъло даражада қилишга уринарди. Ташқаридан қараганда, Зизу билан мулоқот қилиб бўлмайдигандек туюлади. Аслида эса у жуда очиқкўнгил. Айни пайтда шу характери туфайли «Реал» футболчилари орасида ном қозона олди. Шунингдек, шогирдларини ҳимоя қила олади. Мана масалан, Криштиану Роналду Рафаэл Бенитес сингари Зиданни танқид қилмайди. Шу билан бирга у ҳам йилига 50та гол урадиган футболчи билан яхши муносабат ўрнатган.

- Ёш мутахассис бўлишига қарамай, «Реал»ни қабул қилиб олганида ажабланмадингизми?

- Йўқ. Чунки у билан ҳар қандай вазият кутилмаганда бўлади. Мисол учун, ЖЧ-1998 финалида урган икки голи ёки ЕЧЛ-2002 финалидаги голини эслайлик. Бунинг устига Мадридда ҳар соҳада ишлаб кўрди. Аввалига футболчи бўлди. Кейин Жозе Моуриньога ёрдам берди, клуб президентининг маслаҳатчиси бўлди ва ўринбосарлар жамоасини бошқарди. Бундан ташқари, Карло Анчелоттига ҳам ёрдамчилик қилди. Унинг вазифаси футболчилар ва бош мураббий ўртасида алоҳа ўрнатиш эди. Хуллас бош мураббий бўлишга тайёр эди. Зизу клубни ипидан игнасигача биладиган инсонлардан.

- Сизнингча у қандай мураббий?

- Бунга аниқ жавоб бера олмайман. Лекин мени Чемпионлар Лигасининг финалидан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйиндаги ҳолат ҳайрон қолдирди. Пенальтидан олдин Зизу ва Роналду кулишиб гаплашишди. Демак, Зидан ҳар қандай қийин вазиятда ҳам ўзини хотиржам тута олади. Бу эса мураббий учун ўта муҳим хислат. Тўғри, у футболчилик даврида ҳам катта босим остида тўп сурган. Ўйлайманки, бу тажриба мураббийликда ҳам қўл келмоқда. Баъзида майдон четида хавотирланаётган мураббийларни кўрамиз. Менимча, ҳал қилувчи баҳсларда футболчиларга босим ўтказиб, уларнинг асабини чарчатиш ярамайди. Зидан эса бунинг аксини қилади.

- Зидан учун қийини ҳали олдиндами?

- Энг қийин босқич ҳамиша олдинда бўлади. Агар сиз Эверест чўққисида бўлсангиз, бу чўққида кўп вақт туриш қийин. Чунки сизнинг чўққингизни олиб қўйишни истаган инсонлар кўп бўлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz