Қайднома

Қидирув

Жепаров Эрондан ярим миллион доллар олиб келади!

Жепаров Эрондан ярим миллион доллар олиб келади!

  15.01.2017 09:59
  0
  968
Жепаров Эрондан ярим миллион доллар олиб келади!

Кеча «Истиқлол» сафида тиббий кўрикдан ўтган Сервер Жепаров жамоа билан бир ярим йиллик шартнома имзолашга рози бўлди. 
Теҳрон клуби директори Сайид Ризонинг Tasnim ахборот агентлигига хабар беришича, музокаралар тахминан 5 соат давом этган. Бир ярим йил давомида ўзбекистонлик футболчи 500 минг доллар ишлаб топади. Дастлабки ярим йил учун Жепаровга 150 минг, келаси мавсум учун эса 350 минг доллар тўланади.  
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритган Сервер Жепаров Ўзбекистон терма жамоаси сафида 121та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, теҳронликлар 34 ёшли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олишмоқчи. "Истиқлол" Жепаровнинг ижараси учун "Локомотив"га 800.000 евро тўлаши кутилмоқда.
"Истиқлол" Эрон чемпионатининг ўтган мавсумида 3-ўринни эгаллаган. Жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун саралаш босқичида Қатарнинг "Ас-Садд" клубига қарши майдонга чиқади. 

Манба: stadion.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz