Қайднома

Қидирув

“Насаф”да чилилик футболчи кўрикдан ўтиши мумкин

“Насаф”да чилилик футболчи кўрикдан ўтиши мумкин

  15.01.2017 16:03
  0
  675

Анталияда янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган “Насаф” бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Бугун жамоага Руминиянинг Ботошани шаҳрининг “Ботошани” клуби рақиблик қилади. Учрашув бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. Клуб матбуот хизмати тарқатаётган хабарга қараганда, бугунги назорат учрашуви бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. Учрашув Анталиянинг Белек туризм марказининг “Papillon Ayscha Hotel” меҳмонаси футбол майдонида бўлиб ўтади. 

Қаршининг “Насаф” клубида яқин орада чилилик ярим ҳимоячи кўрикдан ўтиши мумкин. Бизга маълум бўлишича, Чилининг Сантьяго шаҳрида туғилган Матиас Видангосси “аждарлар” сафида кўриниш бериши мумкин.

Маълумот ўрнида, Матиас Видангосси 1987 йил 25 майда таваллуд топган. Бўйи – 1,72 см. Амплуаси – ярим ҳимоячи.

2007 йил Чилининг U-20 жамоасида 7 ўйинда майдонга тушиб 1 марта гол урган. 2006-2012 йилларда Чили терма жамоасида 6 беллашув ўтказган. Матиас 2007-2009 йилларда Испаниянинг “Альмерия” ва “Вильярреал” каби клубларда фаолият олиб борган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz