Тез орада қишки трансферлар ойнаси очилади ва АПЛда янги иқтидорлар пайдо бўлиши кутилмоқда. FootballHD.ru инглизлар эътиборини Испания чемпионатига қаратиб, Ла-Лигада тўп сураётган истеъдодли футболчиларни кузатишга чақирди. Ўз навбатида, хорижлик ҳамкасбларимиз ушбу ўйинчиларнинг туманли ўлкадаги айнан қайси клубга мос тушишларини қайд этишни ҳам унутишмади.
1. Игнасио Камачо («Малага»)
Сўнгги йилларда «Малага»нинг 26 ёшли ярим ҳимоячисини жароҳатлар муаммоси қийнаб юборди, шунга қарамай, унинг юксак иқтидорини эътибордан четда қолдириш ярамайди. Ўтган ёз Камачонинг «Вест Бромвич»га ўтиши айтилганди, бироқ келишув амалга ошмади. Жорий мавсум испаниялик футболчи нафақат ҳимоя, балки ҳужумда ҳам барқарор ўйин кўрсатиб, барчани қувонтирмоқда. У 15та ўйинда ўз ҳисобига учта гол ва иккита самарали узатма ёзиб қўйди. Игнасиода техник салоҳият ва жисмоний куч мужассам.
Мос тушади: «Вест Бромвич», «Эвертон»
2. Андер Капа («Эйбар»)
Бақувват ва абжир ҳимоячи 7-рақамли либосда фахр билан ўйнайди, бутун баҳс давомида ўнг қанотда тиним билмайди. Ҳар икки фронтда жавлон урадиган бундай ўйинчилар замонавий футболда жуда қадрланади.
Мос тушади: «Суонси», «Мидлсбро»
3. Йерай Альварес («Атлетик»)
Рўйхатимиздаги унча машҳур бўлмаганлардан бири. Йерай машҳурлик бобида давомли жароҳатлардан сўнг формасини тиклаётган клубдоши Эмерик Ляпортдан ортда қолиши мумкин, лекин иқтидор бобида шубҳадан холи. Альваресни оддий «Йерай» сифатида яхши танишади, уни Испаниянинг келажаги порлоқ футболчилари қаторида кўришади ва ҳаттоки, «Барселона» афсонаси Карлес Пуйолга қиёслашади. Жорий мавсум у асосий таркибга муқим ўрнашди, шундай экан, Альваресни яхшигина сумма эвазига сотиб олган клуб зиён кўрмаса керак.
Мос тушади: «Лестер», «Эвертон»
4. Роке Меса («Лас-Пальмас»)
АПЛ ихлосмандлари яна сўрашлари мумкин: «Ким бу?». Аммо барқарор ўйин кўрсатиб, аниқ узатмалари билан донг таратган Месани назардан четда қолдириш ярамайди. 27 ёшга тўлганини инобатга олсак, Роке бошқа чемпионатга ўтишга тайёр. Ҳозирча «Лас-Пальмас»нинг ишлари ёмон эмас ва бунда Месанинг ҳиссаси бор, албатта. Аммо бу барибир, «Лестер»мас, шундай экан, АПЛ ўртамиёналари ушбу футболчини сотиб олишга жиддий киришсалар бўлаверади.
Мос тушади: «Эвертон», «Мидлсбро»
5. Жуан Канселу («Валенсия»)
Ўнг қанот ҳимоячиси ёки вингер - Португалия термаси вакили ҳаммасини уддалайди. Сўнгги пайтларда Канселунинг тақдирини «Манчестер Юнайтед» билан боғлашмоқда, Жуан ушбу клубга универсаллик қўшиб, Антонио Валенсия ёхуд Маттео Дармианнинг ўрнини босиши мумкин. «Валенсия»нинг (гап клуб ҳақида кетяпти!) ишлари кўнгилдагидек эмас ва қишки трансферлар бозорида юлдуз футболчиларини сақлаб қолиш осон бўлмайди. Канселу эндигина 22 ёшга тўлди, янги лигага ўтишнинг айни пайти. Энг яхшилар қаторидан жой олиш учун унда потенциал етарли.
Мос тушади: «Манчестер Юнайтед»
6. Ману Тригерос («Вильярреал»)
Марселино кетгач, «Вильярреал»нинг қийналиши кутилганди, бироқ ёрдамга Ману Тригерос келди ва жамоанинг ўтган йилгидан-да яхшироқ иштирок этишига кўмаклашди. Унинг учта голи ва клубдошларидан ажратиб турадиган креативлигини ҳам унутмаслик даркор. Балки «Лестер» ярим ҳимоясидаги бўшлиқ айнан шу футболчи ҳисобига бартараф этилар?
Мос тушади: «Лестер», «Тоттенхэм»
7. Юри Берчиче («Реал Сосьедад»)
Жорий мавсум кўпчиликни ажаблантирган клуб сифатида бемалол «Реал Сосьедад»ни кўрсатиш мумкин. Бунда эса Берчиченинг ҳам улуши бор, у жамоасининг ЕЧЛ зонасига чиқиб олишига ёрдамлашди. Испаниялик ҳимоячи 14та ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ва битта аниқ узатма ёзиб қўйди. Ҳаводаги кураш ва тиришқоқлик Юрининг кучли томонлари ҳисобланади. У рақиб дарвозаси томон зарба йўллаш ва аниқ паслар беришни қойиллатади. Юрген Клопп ушбу футболчига эътибор қаратса ёмон бўлмасди - бугунги «Ливерпуль» чап қанот ҳимоясида муаммоларга йўлиқмоқда.
Мос тушади: «Ливерпуль»
8. Матео Ковачич («Реал Мадрид»)
Каземиро, Лука Модрич ва Тони Кроос жароҳат олишгач, Ковачич барибир, «Реал» асосий таркибига киришни уддалади ва ҳозирча ёмон таассурот қолдирмаяпти. Собитқадамлик, жанговар, боз устига, аниқ узатмалар беришда устаси фаранг. У АПЛнинг ҳар қайси кучли клубига мос тушади. Умуман, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, хорват «Реал»дан кетишни хоҳламаса керак. Шундай экан, унинг трансфери осонликча амалга ошмаслиги тайин.
Мос тушади: «Манчестер Юнайтед», «Арсенал»
Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20