Қайднома

Қидирув

Саватчалар маълум

Саватчалар маълум

  16.01.2017 12:06
  0
  771

ФИФАнинг янги рейтинги эълон қилингач, БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати-2019 саралашида иштирокини давом эттирадиган терма жамоаларнинг қуръа жараёнида қайси саватчадан жой олишлари ойдинлашди. Сhampionat.asia сайтида ёзилишича, улар қуйидагича кўриниш олади:

Биринчи саватча - Қирғизистон, Иордания, Уммон, Филиппин, Баҳрайн, КХДР

Иккинчи саватча - Ҳиндистон, Фаластин, Тожикистон, Вьетнам, Гонконг, Туркманистон

Учинчи саватча - Мальдив ороллари, Ливан, Яман, Афғонистон, Хитой Тайпейи, Мьянма

Тўртинчи саватча - Малайзия, Сингапур, Лаос, Камбоджа, Непал, Бутан

Қуръа ташлаш маросими 23 январга белгиланган. 24та жамоа 6та гуруҳда бўлиниб, қитъа чемпионатининг 12та йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Якунда гуруҳларда дастлабки 2та ўринни эгаллаган терма жамоалар ОК-2019га йўл оладилар. Ҳозирга қадар мезбон - БАА термасидан ташқари, Қатар, Ж.Корея, Япония, Таиланд, С.Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия, Ироқ, Эрон ва Хитой жамоалари мусобақада иштирок этиш масаласини ҳал қилиб улгуришган. Эслатма, 2019 йили Осиё кубогида илк марта 24та терма жамоа қатнашади. Ўйинлар Абу-Даби, Дубай, Ал-Айн ва Шаржа шаҳарларидаги стадионларда ташкиллаштирилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz