Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий жамоаси 21-24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин олиб боради. ЎФФ расмий сайтида ёзилишича, Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22 январь куни Дания ёшлар термаси (U-23) ва эртасига Грузия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади. Терма жамоа бош мураббийи БАА йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
БАА йиғинига таклиф этилган футболчилар
Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Пахтакор»), Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор»), Игнатий Нестеров («Локомотив»)
Ҳимоячилар: Станислав Андреев («Пахтакор»), Александр Мерзляков («Бухоро»), Азим Аҳмедов («Пахтакор»), Рустам Ашурматов («Бунёдкор»), Бобур Йўлдошев («Локомотив»), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Шуҳрат Муҳаммадиев («Локомотив»), Даврон Ҳошимов («Пахтакор»)
Ярим ҳимоячилар: Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Саламат Қутибоев («Бухоро»), Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»), Сардор Мирзаев («Локомотив»), Сервер Жепаров («Истиқлол», Эрон), Марат Бикмаев («Локомотив»), Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов («Ал-Сайлия», Қатар), Шоҳруз Норхонов («Обод»), Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Изоҳ: тегишлича Эрон ва Қатарга йўл олишган Сервер Жепаров ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг йиғинга боришлари аниқ эмас.
Хабарингиз бордир, «Насаф» 31 январь куни ОЧЛ-2017 «плей-офф» босқичида Баҳрайннинг «Ал-Ҳидд» клубига қарши баҳс олиб боради. Табиийки, қаршиликлар бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўришлари шарт. Шу сабаб, Бабаян «Насаф» вакилларини йиғинга жалб этмади. Маълумот ўрнида эслатма, Ўзбекистон миллий жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулотлар йиғини чоғи Арманистон термаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади. Терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш босчиқидаги навбатдаги учрашуви эса 23 мартга белгиланган. Футболчиларимиз шу куни бетараф майдонда Сурия термасига қарши тўп суришади.
Айтганча, Грузия терма жамоаси бош мураббийи - словакиялик Владимир Вайсс БАА йиғинига 21 нафар футболчини жалб этган.
Грузия терма жамоа таркиби
Дарвозабонлар: Роин Квасхавадзе («Торпедо», Кутаиси), Омар Мигинеишвили («Самтредиа», Самтредиа), Ото Гошадзе («Авчала», Тбилиси)
Ҳимоячилар: Торнике Григалашвили («Чихура», Сачхере), Фёдор Григалашвили («Авчала», Тбилиси), Давид Хочолава («Черноморец», Одесса, Украина), Гиорги Рехвиашвили («Локомотив», Тбилиси), Лаша Шергелашвили («Рига», Рига, Латвия), Уча Лобжанидзе («Атирау», Атирау, Қозоғистон), Георг Кимадзе («Торпедо», Кутаиси).
Ярим ҳимоячилар: Теймураз Шония («Динамо», Батуми), Георг Гануграва («Чихура», Сачхере), Олег Форман («Торпедо», Кутаиси), Отар Китеишвили («Динамо», Тбилиси), Бачана Арабули («Динамо», Тбилиси), Георг Хараишвили («Авчала», Тбилиси), Бека Тугуши («Торпедо», Кутаиси), Саба Лобжанидзе («Динамо», Тбилиси), Георг Папунашвили («Динамо», Тбилиси)
Ҳужумчилар: Владимир Двалишвили («Атирау», Атирау, Қозоғистон), Буду Зивзивадзе («Самтредиа», Самтредиа)
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20