Қайднома

Қидирув

Жепаров Эронда Қанча маош олади?

Жепаров Эронда Қанча маош олади?

  16.01.2017 12:58
  0
  694

«Локомотив»нинг Ўзбекистон чемпиони бўлиши ва мамлакат кубогини қўлга киритишига улкан ҳисса қўшган Сервер Жепаров янги мавсумни яна хорижда бошлайди. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси «Истиқлол» (Эрон) таклифини қабул қилди. Шу тариқа Сервер «Локомотив» билан хайрлашадиган бўлди. Таъкидлаш жоизки, Жепаров 2016 йилги мавсумда «Локо»нинг чин маънодаги етакчиларидан бирига айланиб, барча мусобақалар ҳисобидан 34та учрашувда майдонга тушди ва 8та гол урди. Дарвоқе, stadion.uz сайтида ёзилишича, терма жамоамиз вакилининг «Истиқлол»да қанча маош олиши ҳам аниқ. Тиббий кўрикдан ўтиб, «Истиқлол» билан 1,5 йиллик шартнома остига имзо чеккан футболчимиз бу вақтда 500 минг доллар топади. Теҳрон клуби директори Сайид Ризонинг Tasnim ахборот агентлигига хабар беришича, музокаралар тахминан 5 соат давом этган. Хуллас, Жепаров дастлабки ярим йил учун 150 минг олса, кейинги мавсумда 350 минг эвазига ўйнайди. Умуман, Эроннинг tasnimnews.com портали хабарига кўра, «Истиқлол» Осиёнинг икки карра энг яхши футболчисидан аввалига ярим мавсумлик ижара келишувига асосан фойдаланади. Қўшимча қилинишича, клуб бунинг учун «Локомотив»га 800 минг доллар тўлаши керак. 

Маълумот учун айтиш керак, Сервер Жепаров Ўзбекистон терма жамоаси сафида 121та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган. Умуман, у профессионал фаолияти давомида қуйидаги клубларда тўп сурган:

«Навбаҳор» — 2000-2001

«Пахтакор» — 2001-2007

«Бунёдкор» — 2007-2010

«Сеул» (Жанубий Корея) — 2010 (ижара)

«Сеул» (Жанубий Корея) — 2011

«Ал-Шабаб» (Саудия Арабистони) — 2011-2013

«Сеонгнам» (Жанубий Корея) — 2013-2014

«Ульсан Хюндай» (Жанубий Корея) — 2015

«Локомотив» — 2016

Жепаров «Сеул» билан Жанубий Корея чемпионлиги ва кубогини, «Ал-Шабаб»да Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек,  Тошкентнинг 3та клуби — «Пахтакор» (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007), «Бунёдкор» (2008, 2009) ва «Локомотив» (2016) сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган. Ярим ҳимоячи 2008 йили миллий чемпионатимиз тўпурари, 2008 ва 2010 йилларда эса Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси мақомини олганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz