Қайднома

Қидирув

Мавсум тараддуди: Олий лига жамоаларидан дараклар

Мавсум тараддуди: Олий лига жамоаларидан дараклар

  16.01.2017 13:10
  0
  1041
Мавсум тараддуди: Олий лига жамоаларидан дараклар

«Локомотив»

Амалдаги чемпион БАА­нинг Дубай шаҳрида ташкиллаштирилган ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттирмоқда. «Темирйўлчилар» кунига икки маҳал шуғулланишмоқда. Эрталаб асосан жисмоний тайёргарликка урғу берилаётган бўлса, тушдан кейин кўпроқ тўп билан муомала қилишга қаратилган машқлар бажарилмоқда. Йиғинда Кот-д`ивуарлик яна бир футболчи қатнашаётганини таъкидлаш жоиз. Африка мамлакатининг энг истеъдодли ёшлари қаторида эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри ҳужумкор ярим ҳимоячидир. 20 ёшли йигит Кот-д`Ивуар ёшлар термаси сафида Африка чемпиони бўлиб, 2013 йили кичик мундиал чорак финалида ўйнаган. Хуллас, бир қатор гранд жамоалар эътиборига тушган Лэндри ўтган мавсум Киев «Динамо»сида шуғулланди. У айни пайт «Локо» кўригида бўлиб турибди.

«Темирйўлчилар» илк хориж йиғини доирасида 2та назорат баҳси ўтказишни режалаштиришган. Унга кўра, кеча Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» жамоаси рақиблик қилди. Иккинчи ўртоқлик учрашуви эса Россиянинг «Зенит» клубига қарши кечиши кўзда тутилган. Бу баҳс 20 январга белгиланган. Эслатма, «Локомотив»нинг мазкур ўқув-машғулотлар йиғини 21 январга қадар давом этади.

«Бунёдкор»

БАА йиғинини давом эттираётган «қалдирғочлар» Гана термаси билан ўйиндан сўнг Хитойнинг «Хенан Жианье» жамоасига қарши майдонга тушишди. Бу ўйинда кучлар тенг келди - 1:1. «Бунёдкор»нинг голи Шаҳзодбек Нурматов ҳисобига ёзилди.

«Бунёдкор»: Дилшод Ҳамроев, Рустам Ашурматов, Хуршид Ғиёсов, Ислом Қобилов, Шоҳруҳ Гадоев, Жавлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шаҳзодбек Нурматов, Миржаҳон Мираҳматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Акром Комилов, Жавоҳир Эсонқулов, Душан Мичич, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Вадим Чемиртан, Нодирхон Камолов.

«Бунёдкор»нинг БАА йиғини дои­расидаги 4-назорат учрашувида Сау­дия Арабистони про-лигаси вакили - «Ал-Файсали» рақиб вазифасини ўтади. Сергей Лушан бу учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан аралаш таркибни майдонга туширди. Шунингдек, захирада қолдирилган барча футболчиларга имкон берди. Биринчи бўлим ўрталарида саудияликлар ҳисобни очган бўлсалар, асосий вақт тугаши арафасида Элдор Шомуродов узатмасидан фойдаланган Жавоҳир Эсонқулов якуний натижани ўрнатди - 1:1.

«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Акром Комилов, Нурилло Тўхтасинов, Отабек Шукуров, Душан Мичич, Александар Игнатович, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов, Жавлон Иброҳимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Рустам Ашурматов, Жавоҳир Эсонқулов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Ислом Қобилов, Миржаҳон Мираҳматов, Вадим Чемиртан, Миржамол Қосимов, Шоҳруҳ Гадоев, Нодирхон Камолов, Сардорбек Азимов, Жавлон Мирабдуллаев.

Жамоанинг кейинги назорат учрашуви 15 январь куни «Абердин»га қарши кечди. Бу ўйинда Шотландия клуби 2:1 ҳисобида устун келди. «Қалдирғочлар» голи яна Жавоҳир Эсонқулов ҳисобига ёзилди.

«Бунёдкор»: Дилшод Ҳамроев, Дилшод Аҳмадалиев, Душан Мичич, Ислом Қобилов, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов, Шаҳзодбек Нурматов, Жавоҳир Эсонқулов.

Захира: Муроджон Зуҳуров, Александар Игнатович, Жавлон Мирабдуллаев, Нурилло Тўхтасинов, Нодирхон Камолов, Достонбек Ҳамдамов, Вадим Чемиртан, Миржаҳон Мираҳматов, Сардорбек Азимов.

«Бунёдкор»нинг БААдаги барча ўртоқлик учрашувлари 

10 январь. Гана термаси - 0:2

11 январь. «Хенан Жианье» (Хитой) - 1:1

13 январь. «Ал-Файсали» (С.Арабистони) - 1:1

15 январь. «Абердин» (Шотландия) - 1:2

«Бунёдкор» йиғин доирасидаги сўнгги учрашувини 20 январь куни Иордания миллий жамоасига қарши ўтказади.

Хабарларга қараганда, «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровга Жанубий Корея клубларидан бири қизиқмоқда. Ҳозирча унинг номи маълум эмас.

«Насаф»

Анталияда шуғулланаётган Қарши клуби ҳафта давомида бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушди. «Насаф»нинг дастлабки рақиби Кипрнинг «АЕЛ Лимассол» жамоаси бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчисида эса Шаҳбоз Эркинов кипрликлар дарвозасини ишғол қилди ва бу гол ўйин охиригача ягоналигича қолди.

«Насаф»: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Фаррух Сайфиев, Дилшод Хушбаков, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Шаҳбоз Эркинов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Нарзуллаев, Нажмиддин Нормуродов.

«Насаф» иккинчи назорат ўйинида Озарбайжоннинг «Нефтчи»си билан куч синашди. Мазкур баҳсда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари битта гол эвазига  ғалаба қозонишди. Бу сафар Фаррух Сайфиев гол муаллифига айланди.

«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Нажмиддин Нормуродов, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Шароф Муҳиддинов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Драган Черан, Бобир Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушган футболчи: Фаррух Сайфиев.

Якшанба куни эса Руминия олий дивизиони вакили - «Ботошани»га қарши ўйин ташкиллаштирилди. Тенг курашлар остида кечган учрашувда қаршиликлар 1:0 ҳисобида устун келишди. Тезкор қарши ҳужум чоғи Дониёр Нарзуллаев тўпни Драган Черанга  ошириб берди ва у бу вазиятда дарвозани бехато нишонга олди.

«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Наж­миддин Нормуродов (Акмал Шораҳмедов), Дониёр Нарзуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев), Шароф Муҳиддинов, Одил Ҳамробеков (Азиз Ғаниев), Баҳром Абдураҳимов (Бобир Абдухолиқов), Ислом Рашидхонов (Ислом Кенжабоев), Дилшод Хушбаков (Сирожиддин Қўзиев), Драган Черан.

«Насаф» кеча навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Яъни Озарбайжоннинг яна бир клуби - «Сумгаит» билан куч синашди.

Маълумотларга қараганда, «Насаф»­да чилилик ярим ҳимоячи кўрикдан ўтиши мумкин. Сантьяго шаҳрида туғилган Матиас Видангосси 1987 йили таваллуд топган. У 2007 йили Чилининг U-20 терма жамоасида 7та марта майдонга тушиб, 1та гол урган. Шунингдек, 2006-2012 йиллар оралиғида Чили миллий жамоасининг 6та ўйинида иштирок этган. Матиас 2007-2009 йилларда Испаниянинг «Альмерия» ва «Вильярреал» клубларида тўп сурган.

«Бухоро»

Жамшид Саидов жамоа­си Тошкент йиғини доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушди. «Бунёдкор» ёшларига қарши кечган баҳсда бухороликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аралаш таркибда ҳаракат қилган жамоанинг ягона голига Баҳодир Пардаев муаллифлик қилди. У аслида «дубль» қайд этиши мумкин эди, аммо пенальтидан фойдаланолмади.

«Бухоро»: Асилбек Омонов, Александр Мерзляков, Саламат Қутибоев, Миржамол Жумаев, Нозим Умуров, Жамолиддин Убайдуллаев, Суҳроб Неъматов, Алишер Саноев, Санъат Шихов, Анвар Ражабов, Баҳодир Пардаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳжаҳон Насимов, Мирфайз Муҳиддинов, Хуршид Олимов, Ислом Холиқов, Элшод Дилмуродов, Сардор Сулаймонов.

Жамоани яна бир етакчи футболчи тарк этди. Хабарларга қараганда, ҳимояда ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Максимилиан Фомин Уммоннинг «Саҳам» жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек,  жамоа сардори Шавкат Саломовнинг Малайзиядан қайтиб, «Бухоро» сафига қўшилиши тўғрисидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. У Қозоғистоннинг «Атирау» клуби кўригида қатнашмоқда.

Якшанба куни «Бухоро» ва «Нефт­чи» ўртасида ўртоқлик ўйини уюштирилди ва унда томонлар дарвозаларни ишғол қилолмадилар - 0:0.

«Бухоро»: Шоҳжаҳон Насимов, Александр Мерзляков, Саламат Қутибоев, Миржалол Жумаев, Миржалол Қурбонов, Алишер Саноев, Суҳроб Неъматов, Санъат Шихов, Жамолиддин Убайдуллаев, Азиз Ибрагимов, Баҳодир Пардаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Омонов, Мирфайз Муҳиддинов, Сардор Сулаймонов.

Охирги маълумотларга кўра, «Бухоро» йиғинига «Сўғдиёна» ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов ҳам қўшилди.

«Пахтакор»

«Чилонзор» базаси сунъий майдонида «Обод»­га қарши  кечган ўртоқлик учрашуви «шерлар»­нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Яъни «Пахтакор» Суҳроб Нуруллоев ва Темур Толипов томонидан урилган голлар эвазига устун чиқди.

«Пахтакор» (1-бўлим): Александр Лобанов, Станислав Андреев, Марио Маслач, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев.

2-бўлим: Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Марио Маслач, Георгий Аҳмедов, Хушнудбек Авилов, Остон Ўрунов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Темур Толипов, Суҳроб Нуруллоев, Саиджамол Давлатжонов, Акобир Тўраев.

Жамоа шундан сўнг, аниқроғи, якшанба куни тонгда БААга йўл олди. Хуллас, навбатдаги йиғин Шаржа амирлигида олиб борилади. 15-30 январь кунларига белгиланган йиғин чоғи 4 назорат баҳси ташкиллаш кўзда тутилган. Хусусан, 18 январь куни «Чанчун Ятай» (Хитой), 25 январда «Краснодар» (Россия) ва 27-санада «Жилина» (Словакия) жамоалари билан куч синашилади. 29 январь куни қайси жамоа рақиб бўлиши масаласига ҳам тез орада аниқлик киритилса керак. Умуман, «Пахтакор» сафарга қуйидаги футболчилар билан йўл олди:

Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Ботирали Эргашев, Шоҳруҳ Раимов

Ҳимоячилар - Станислав Андреев, Хушнуд Авилов, Даврон Ҳошимов, Ҳожиакбар Алижонов, Аднан Ораховац, Камолиддин Тожиев, Юрица Бульят, Георгий Аҳмедов

Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Остон Ўрунов, Азим Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибов, Шерзод Каримов, Владимир Козак, Саиджамол Давлатжонов, Жалолиддин Машарипов, Достон Иброҳимов, Суҳроб Нуруллоев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Ҳужумчилар - Игорь Сергеев, Жасур Ҳакимов, Темур Толипов

Жамшид Болтабоев ва Жасур Яхшибоев жароҳатни даволаш жараёнида ва шу сабаб, биринчи хориж йиғинидан четда қолишди. Айтганча, Малайзиянинг «Фельда Юнайтед» клуби кўригида бўлган Камолиддин Тожиев ортга қайтди.

«Металлург»

Бекободликлар «Қўқон-1912»га қарши назорат учрашуви ўтказдилар. Бу ўйинда ҳисоб очилмади.

«Металлург»: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Достон Турсунов, Ҳикмат Ҳошимов, Вусол Магерамов, Дониёр Одилов, Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов, Аюбхон Нўъмонов, Мирғиёс Сулаймонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Зиёвуддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Камрон Кападзе, Дониёр Исмоилов, Наврўз Алимов.

«Машъал»

Жамоа ўз таркибини янги футболчилар ҳисобига тўлдираётгани ҳақида маълумот бергандик. Муборак клубидан кетаётганлар ҳам бор. Олдинроқ Ғуломҳайдар Ғуломов ва Дилявер Абибуллаев расман хайрлашишганди. Ке­йинчалик Ғиёсжон Комилов, Мирзоҳид Ғофуров ва Жамшид Ҳасанов ҳам «газчилар» сафини тарк этишди. Комилов ва Ғофуров кейинги мавсумни «Навбаҳор»да бошлашади. Ҳасанов эса «Қўқон-1912» машғулотларида иштирок этмоқда. Муборакликлар Тошкентда «Навбаҳор» билан ўртоқлик учрашуви уюштириб, 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Жамоанинг ягона голи Марадона Сафаров ҳисобига ёзилди.

«Машъал»: Ботир Носиров, Искандар Шайқулов, Аваз Агалиев, Мирзакамол Камолов, Асил Бегимқулов, Темур Кагиров,  Бобур Қосимов, Владислав Павленко, Марадона Сафаров, Зоҳир Қўзибоев, Константин Белов.

Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Илёсов, Аббос Шодмонов, Шаҳзод Шайманов, Шоҳруҳ Достонов, Зафар Тўраев, Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев, Сирож Мелиев, Темур Машарипов, Шоҳжаҳон Қиличев, Жонибек Мирзақулов.

Шу ўринда айтиш жоиз, жамоа раҳбарияти Шаҳзод Шайманов ва Аваз Агалиев билан ўртадаги шартнома муддатини узайтирди. Демак, уларнинг янги мавсумда ҳам Муборакда тўп суришлари аниқ. Тўғрироғи, Агалиев бир йил ва Шайманов эса икки йиллик келишув остига имзо чекди. «Машъал» бунга қадар дарвозабон Ботир Носиров ва ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев билан амалдаги шартнома муддатини узайтирганди.

«Сўғдиёна»

Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа ўтган ҳафта Жиззахда Самар­қанд «Динамо»сига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу баҳс­да жамоалар гол ура олишмади - 0:0.

«Сўғдиёна» (1-бўлим): Музаффар Абдуллаев, Қаҳрамон Баҳодиров, Дилмурод Икромов, Жасур Ўринов, Шаҳбоз Жўрабеков, Достон Орипов, Роббим Ҳасанов, Саҳоб Рашидов, Дадажон Маматқулов, Сардор Эминов, Акмал Абдураҳмонов.

2-бўлим: Сарвар Каримов, Улуғбек Ҳудойбердиев, Азамат Шарипов, Элёр Орипов, Сарвар Жўраев, Санжар Рашидов, Суҳроб Қобилов, Зафар Қорақулов, Иззатилла Абдуллаев, Орифхўжа Абдухолиқов, Ихтиёр Тошпўлатов, Асил Орипов, Шоҳруҳ Акбаров.

Ҳимоячи Мурод Холмуҳаммедовнинг «Сўғдиёна» билан шартномаси муддати якунланган. Футболчининг ўзи аввалроқ  «Нефтчи»дан таклиф олгани ҳақида сўз очганди. Бироқ маълум бўлишича, у «Бухоро» ихтиёрига етиб борган. Тўғри, ҳозирча мавсумни қаерда бошлаши аниқ эмас.

«Нефтчи»

Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги жамоа ёшлари ҳам тайёргарликни бошлашди. Ўтган ҳафта улар Фарғонанинг яна бир жамоаси - «Истиқлол»га қарши майдонга тушишди. Ўйинда янги мавсумдан биринчи лигада иштирок этадиган «Истиқлол» вакиллари сира бўш келишмади ва якунда 2:2 натижаси қайд этилди.

«Нефтчи»: Шуҳрат Раҳмонов, Шодиёр Ҳожиматов, Мўминжон Маъруфжонов, Жамшид Қобулов, Ҳусанбой Ғаниев, Анваржон Аминжонов, Ислом Тошпўлатов, Аброр Исмоилов, Сарвар Абдуллаев, Эламон Каримов, Анвар Абдулҳақов.

Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Асқаралиев, Отабек Муҳаммаджонов, Санжар Зокиров, Баҳодир Алимов.

Жамоанинг асосий таркиби эса «Бухоро»га қарши баҳсда муроса кўчасини танлади. Аслида Андрей Фёдоров шогирдлари ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди. Аммо Сардор Раҳмонов пенальтидан фойданолмади - 0:0.

«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Дилёр Эрматов, Сардор Раҳмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Фурқат Ҳасанбоев, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Мурод Бобожонов.

Захирадан тушганлар: Сардор Қулматов, Шерзод Ҳакимов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Ҳусниддин Ғофуров.

Дарвоқе, эркин агентга айланган тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримов «Нефтчи» сафига қўшилиши мумкин. Тўғри, у жамоанинг Тошкентдаги қароргоҳига келган бўлсада, ҳали шартнома тузиши хусусида гап йўқ. Чунончи, Ҳамзага «Насаф» ҳам қизиқиш билан қараётган экан. 

«Қўқон-1912»

Футболчилар билан кунига икки маҳал машғулот олиб борилмоқда. Таркибга яна бир янги ўйинчи қўшилди. Яъни ўтган мавсум «Машъал» шарафини ҳимоя қилган Жамшид Ҳасанов айни пайт «Қўқон-1912» ихтиёрида. Ушбу ярим ҳимоя­чи билан 1 йиллик битим расмийлаштирилди. Шунингдек, ёшлар таркибидан таклиф этилган Достон Мелиқўзиев ҳамда Аброр Раҳмонов ҳам машғулотларга тер тўкишяпти. Қолаверса, Жавоҳир Сиддиқов саломатлигини тиклаб, жараёнга астойдил киришди. Жамоа раҳбарияти  ўз навбатида, Отабек Зокиров билан дўстона хайрлашди. У «Қизилқум» сафига қўшилди. Қўқонликлар аввалги ҳафта «Металлург» билан назорат учрашуви ўтказишди. «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда кечган ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

«Қўқон-1912»: Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Иқбол Маликжонов, Акмал Холмуродов, Шоҳруҳ Холматов, Аваз Маматхўжаев, Жамшид Ҳасанов, Баҳодир Акрамов, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллаев, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Жавоҳир Сиддиқов, Андрей Сидоров, Муҳаммаданас Ҳасанов, Аброр Раҳмонов, Ислом Каримов, Достон Мелиқўзиев, Алишер Шералиев.

Қўқонлик мухлислар учун яхши хабар: сербиялик легионерлар - Дарко Гожкович ва Никола Валентичнинг виза ҳужжатлари тайёр. Ҳар иккиси Белград-Москва-Тошкент йўналиши бўйича кеча тунда юртимизга етиб келди.

«Олмалиқ»

Тошкент вилояти клуби хориж йиғини учун Туркияга йўл олди. Виктор Кумиков бошчилигидаги жамоа белгиланган манзил - Анталия шаҳрига етиб бориши билан машғулотларга киришди. Айтиш жоиз, ўтган мавсум «Бухоро»да ўйнаган ҳужумчи Камолиддин Мурзоев ҳам «Олмалиқ» таркибида Туркияга жўнаб кетди. Умуман, мураббийлар штаби Анталия йиғинига қуйидаги футболчиларни жалб этди:

Дарвозабонлар - Акбар Тўраев, Роман Абдулов, Хуршид Хўжаев

Ҳимоячилар - Азиз Суюнов, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршид Мухторов

Ярим ҳимоячилар - Алибобо Раҳматуллаев, Дилшод Жўраев, Муҳаммад Исаев, Шоҳназар Норбеков, Ғуломҳайдар Ғуломов, Мурод Ражабов

Ҳужумчилар - Дониёр Усмонов, Камолиддин Мурзоев, Забиҳилло Ўринбоев

12 январдан кунига икки маҳал шуғулланаётган футболчиларга барча шароитлар яратиб берилган. «Кремлин» меҳмонхонасига тегишли спорт мажмуасида 4та табиий майдон мавжуд. Шунингдек, тренажёр зали, сауна, бассейн ҳамда овқатланиш мажмуалари жамоа ихтиё­рида. Кунига умумий ҳисобда 5 соат машғулот олиб бориляпти. Анталия йиғини 26 январга қадар давом этади. 17 январь куни, яъни бугун Швейцариянинг «Виль 1900» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ташкиллаш режалаштирилганди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, ўйин бекор қилинди. Унинг ўрнига «Олмалиқ»қа Қозоғистоннинг «Акжайик» клуби спарринг-рақиб вазифасини ўтайди.

Машғулотларда жамоа таркибига яна бир янги футболчи қўшилди. Сербиялик Игор Йелич марказий ярим ҳимояда тўп суради. Ҳозирча кўрикдан ўтаётган хавбек 2016 йили Босния ва Герцеговинанинг «Витез» жамоасида фаолият юритган. Бунга қадар эса «Зестафони» (Грузия) ва Сербиянинг «Безанижа», «Донжи Срем», «БСК Борча» ҳамда «Травник» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Айни пайт жамоа сафидаги легионерлар сони 3 нафарга етди. Йиғин давомида яна бир қатор футболчиларни синаб кўриш кўзда тутилган. Ҳужжатларига боғлиқ муаммо сабаб, йиғинга кеч қўшилган Роман Абдулов навбатдаги машғулот чоғи жиддий жароҳатланди. Текширув натижаларига кўра, у камида 1,5 йил майдонга тушолмаслиги мумкин.

«Обод»

Сўнгги икки мавсум жамоа сафида тўп суриб, уни олий лигага чиқишига катта ҳисса қўшган Алишер Азизов фаолиятини яқин хорижда давом эттирадиган бўлди. Аниқроғи, 2015 йилги биринчи лига бош тўп­урари куни кеча Қирғизистоннинг «Дордой» жамоаси билан 1 йиллик шартнома тузди. Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Обод»нинг ўзига келсак, жамоа ўтган ҳафта «Пахтакор»га қарши назорат ўйини ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Навбаҳор»

Наманган жамоасининг Тошкентда ташкил этган йиғини якунланди. 4 январь куни бошланган машғулотлар давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга катта эътибор қаратилди. Мураббийлар шунинг баробарида назорат ўйинлари воситасида футболчилар хусусида тегишли хулосалар чиқаришди. 2та синов ўйинида ғалаба ва дуранг қайд этилди. Яъни «Олмалиқ» 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди ва «Машъал» билан баҳсда муроса кўчаси танланди - 1:1. Шу билан жамоа аъзоларига икки кунлик дам эълон қилинди. Бугундан яна Тошкентда тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Янги футболчилар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда. Дейлик, Тошкентда йиғин чоғи «Нав­баҳор» таркибига қўшилган ҳимоячи Ғиёс Комилов келишув остига имзо чекди. Хуллас, олдинги мавсумларни «Машъал»да ўтказган футболчи расман «Навбаҳор» аъзосига айланди. Шу кунларда «Навбаҳор» сафида шуғулланаётган яна бир қатор футболчилар билан шартнома расмийлаштирилиши кўзда тутилган.

Машғулотларга жалб этилган Фаррух Шотурсунов айни пайт жамоа билан бирга эмас. Мураббийлар қарорига кўра, унга жавоб берилди. Айтганча, «Машъал»га қарши кечган учрашувда «Навба­ҳор»нинг ягона голи Алишер Маҳмудов ҳисобига ёзилди.

«Навбаҳор»: Акмал Турсунбоев, Ҳасанбой Эргашев, Аббос Отахонов, Тоҳир Шамсиддинов, Илҳом Бойдедаев, Ислом Исоқжонов, Азизбек Тур­ғунбоев, Аъзам Алиев, Алишер Мирзаев, Дилшод Жабборов, Равшан Хурсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдуазиз Султонов, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Илҳом Алибоев, Нодир Ашурматов.

«Динамо»

Тайёргарликни ҳозирча Самарқандда олиб бораётган жамоа Жиззахда «Сўғдиёна» билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Айни пайт жамоа йиғинида фақат маҳаллий футболчилар иштирок этиш­япти ва Жиззахдаги баҳсда «Динамо» таркиби оптимал кўриниш олгани йўқ. Бош мураббий Илҳом Шарипов бир соатдан иборат икки бўлимда турли таркибларни синовдан ўтказди. Ўйин­нинг ўзи кескин курашлар остида кечганига қарамай, ҳисоб очилмади - 0:0.

«Динамо» (1-бўлим): Шуҳрат Муродов, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Локаев, Жасур Қурбонов, Искандар Холмирзаев, Ислом Шарипов, Жонибек Кўчимов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров.

2-бўлим: Рустам Тоштурдиев, Нурбек Сафаров, Убайдулло Набиев, Лазиз Нуриддинов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Темур Эргашев, Омаджон Тойлоқов, Темур Файзуллаев, Рамиш Бобомирзаев, Муҳаммаджон Ражабов.

Клубларнинг расмий сайтларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланилди



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz