Қайднома

Қидирув

Карлуш Кейруш қаттиқ безовта

Карлуш Кейруш қаттиқ безовта

  16.01.2017 16:20
  0
  1309

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақиби - Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқиш ҳақидаги аризаси рад этилганидан сўнг Facebook тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали расмий баёнот билан чиқди. 63 ёшли мутахассис  Эрон футбол федерация­си (ЭФФ) билан юзага келган ўзаро зиддият ва келишмовчиликлар таъсирида миллий жамоадан кетиш юзасидан ариза ёзган, бироқ ЭФФ президенти Меҳди Тож унинг истеъфоси қабул қилинмаганини айтганди. Хуллас, шундан сўнг португалиялик мураббий алам аралаш расмий баёнот ёзди. У қуйидаги мазмунга эга: «Истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзганим бўйича баъзи жиҳатларни баён этишим жоиз.

1. Дубайдаги йиғин давомида Эрон термаси билан юзага келган зиддиятлардан сўнг 6 январь куни ЭФФ президенти номига товон пули талаб қилмаган ҳолда, истеъфога чиқишим ҳақида ариза ёздим.

2. Ушбу қарор ЭФФ президенти Меҳди Тож розилиги билан муҳокама қилинди.  ЭФФ раҳбари Бранко Иванкович («Персеполис» устози) қаршилиги ва бошқа сабабларга кўра, ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичига тасдиқланган тайёргарлик режасини амалга ошириш учун шароит ва ваколати йўқлигини айтди.

3. Тайёргарлик режаси ва ривожланиш учун шароит йўқлиги сабаб, Эрон термасининг келажаги, хусусан, жаҳон чемпионатига чиқиш борасидаги муаммолари ҳақида профессионал муносабат билдирдим.

4. Истеъфо ҳақида азирани тақдим этганимдан сўнг ЭФФдан расмий рад жавобини олдим.

5. ЭФФ раҳбарияти ва президентининг мазкур қарорини шахсий профессионал маҳоратим, Эрон термасига нисбатан садоқатим исботи сифатида қабул қилдим. Ушбу лавозимда қолиш зиммамга қўшимча масъулият юклайди.

6. Бироқ шуни маълум қилмоқчиманки, Бранко Иванкович ва бошқа спорт агентларининг доимий қарши чиқишлари туфайли Эрон термасининг саралаш босқичида пешқадам бўлиб турганини таъминлаётган ҳамда мамлакат футболи нуфузини оширган тайёргарлик режаси якунига етди.

7. Энди ЖЧ-2018 финал босқичига йўл олиш учун ҳаракат қилаётган бошқа рақиблардан фарқли ўлароқ, Эрон термасининг тайёргарлик имкониятлари чекланади ва жамоамиз фақат ФИФА кунлари стандарт қоидаларга мувофиқ, ўйин ўтказади.  

8. ЭФФ томонидан чекланган тайёргарлик режасини қўллаб-қувватламайман. Зеро, бу Эрон термасининг саралаш босқичидан ўтишига салбий таъсир қилиши тайин.

9. Якунда шуни аниқ айтмоқчиман: янги тайёргарлик режаси бир томонлама қарордир. Уни ЭФФ раҳбарияти ва президенти тасдиқлаган. Демакки, раҳбарият бутун масъулиятни ўз зиммасига олди».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz