Қайднома

Қидирув

Турсунов жамоасига қийин

Турсунов жамоасига қийин

  16.01.2017 16:32
  0
  845

Қатар Юлдузлари лигаси 16-тури ҳамюртларимиз жамоаларига омадсиз келди. Хусусан, Санжар Турсуновнинг янги клуби - «Ал-Ҳурайтият» сафарда «Ал-Араби»га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Турсуновнинг бу учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланганини айтиш жоиз.

«Ал-Жаиш» ҳам сафарда ўйнади. Битта фарқли томони, Сардор Рашидов жамоаси ортга бир очко билан қайт­ди - 0:0. «Ал-Хор»га қарши кечган баҳсда Сардор ҳам тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Айни пайт «Ал-Жаиш» 3-ўринда бораётган бўлса, «Ал-Ҳурайтият» анча орқада қоляпти, яъни 9-поғонани банд этиб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz