Қайднома

Қидирув

Шнайдерлин хафа эмас

Шнайдерлин хафа эмас

  16.01.2017 22:48
  0
  636

«Эвертон»нинг янги ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлин собиқ жамоаси -  «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньодан хафа эмас.

«Ҳеч кимдан ўпкаламайман, Жозе мен билан яхши муносабатда эди. Бу борада гаплашиб олганмиз. Унинг қарорини ҳурмат қиламан. Табиийки, олдинга интилишим керак. Шунинг учун Жозега яна бир йил захирада ўтиролмаслигимни очиқ айтдим ва у мени тушунганидан хурсандман. Тўғри, «МЮ» сафига катта умид ва орзулар билан қўшилган ва ҳаммасига тайёр тургандим. Аммо клубга унинг энг ёмон кунлари бордим, шекилли. Чунки аввалги йили яхши футбол кўрсатолмадик, бизни тез-тез танқид остига олишди. Ўз нуқтаи назаримга кўра, мен етарли даражада кўп ўйнамадим ва  ўзим истагандек завқланмадим. Лекин футболдан кўнглим қолгани йўқ. Ҳаётда энг муҳим - бахт. Умид қиламанки, ҳозирнинг ўзида, шу ерда бахтимни топаман»,-деди Шнайдерлин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz