Қайднома

Қидирув

«Насаф» ўртоқлик учрашувида Озарбайжоннинг «Сумгаит» жамоасини мағлуб этди

«Насаф» ўртоқлик учрашувида Озарбайжоннинг «Сумгаит» жамоасини мағлуб этди

  17.01.2017 11:50
  0
  699
«Насаф» ўртоқлик учрашувида Озарбайжоннинг «Сумгаит» жамоасини мағлуб этди

Бугун “Насаф”  Анталияда тўртинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар жамоамизга Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоаси рақиблик қилди.

“Сумгаит” жамоаси 2010 йили ташкил этилган бўлиб, 2011 йилдан Озарбайжон премьер лигасида иштирок этиб келмоқда. Жамоага маҳаллий мутахасис - Самир Аббасов мураббийлик қилади.

Мураббийларимиз бугунги учрашувда легионер ўйинчиларимизни майдонга туширишмади. Улар дам олишди ва учрашувни захира ўриндиғида томоша қилишди.  Қуйида бугунги учрашувда майдонга тушган таркибимиз билан танишинг.

“Насаф” - “Сумгаит”  1:0

Гол: Шароф Муҳитдинов - 70.

“Насаф”: Санжар Қувватов (Умид Эргашев 80), Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов (с), Фарруҳ Сайфиев (Нажмиддин Нормуродов), Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев (Бахром Абдураҳимов 55), Сирожиддин Қўзиев (Одил Ҳамробеков 46), Ислом Кенжабоев (Шароф Муҳитдинов 70), Бобир Абдухолиқов, Шахбоз Эркинов (Дилшод Хушбаков 80).   

Ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлса ҳам бугунги учрашув курашларга бой бўлди. Жамоамиз рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида майдонга тушган Шароф Муҳитдинов, учрашувнинг 76-дақиқасида “Сумгаит” дарвозасини ишғол қилди. Ушбу голга жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов асисентлик қилди. 

Шундай қилиб, жамоамиз ўтказилган тўртта назорат учрашувида ҳам бир хил 1:0 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратди.

Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини Украинанинг “Карпати” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 18 январ куни ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: www.fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz