Қайднома

Қидирув

Рамос нимадан зада?

Рамос нимадан зада?

  17.01.2017 11:54
  0
  2238
Рамос нимадан зада?

Испания кубоги доирасида бўлиб ўтган «Севилья» - «Реал» (3:3) учрашувидан кейин «Қироллик клуби» сардори Серхио Рамос АS журналистлари билан учрашиб, газета орқали андалусиялик мухлисларга алоҳида мурожаат қилди. Чунончи, улар ўйин давомида ўз клублари собиқ ҳимоячисини роса ҳақоратлашганди. Хуллас, қуйида Серхионинг гаплари келтирилмоқда.

*** - Аввало, айтишим керак, пенальтини «парашют» услубида бажариш билан «Севилья» устидан кулганим йўқ. Дарвозабон Давид Сориядан мени кечиришини сўрадим. Бундай зарба унга нисбатан ҳурматсизлик эмас.

*** - Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ мен ва онамга ҳақорат ёғдирадиган секторни ёқтирмайман, албатта. Аммо нима бўлишидан қатъий назар, «Севилья» - менинг уйим. Яна унутмаслик керакки, ҳозир «Реал» сардориман. Шундай экан, бу клуб шаънини ҳимоя қилиш асосий бурчим саналади.

*** - Доимо атрофимдаги одамларга ҳурмат билан ёндашаман. Аммо бемаъни ҳақоратларга ўч кишилар мендан ҳеч қачон яхши гап эшитмайдилар. Ўйлашимча, «Севилья» президенти Хосе Кастро барчасини ўрганиб, тегишли чора қўллаши лозим. Зеро, ўзим можарони тўхтатишга уриндим. Аммо мухлислар тинчланиш ўрнига янада кучлироқ бақирдилар. Эҳ, улар «Севилья» мен учун доимо уйимдек бўлиб қолишини нега тушунмайдилар?

*** - Мухлислар Иван Ракитич ва Дани Алвешни мамнуният билан қарши олишларини биламан. Лекин нима учундир менга нисбатан ёмон муносабатдалар. Энг аламлиси, ўзим қолиб, онамни ҳам ҳақоратлайдилар.  Уларнинг шу қилиқлари туфайли менда ўйин услубини ўзгартириш истаги йўқолади...

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳам юзага келган нохуш ҳолат хусусида фикр билдирди. Зеро, у ҳам вақтида шунга ўхшаш ёқимсиз муносабатга дуч келганди:

- Албатта, бу каби воқеалар ҳеч кимга ёқмайди. Рамос бу борада ягона жабрланувчи эмас. Ҳақоратдан ҳеч кимга фойда йўқ. Аммо афсуски, бундан беъманиликни йўқотиш иложсиздек туюлмоқда. Серхио бирор ғайритабиий ҳаракатни амалга оширгани йўқ - одатий равишда тўп сурди. Шахсан мен доимо салбий ҳолатларни тезроқ унутишга интиламан. Бундан кўра, ўйин ҳақида ўйлаш фойдали. Рамосни тушуниш керак. Ҳар ҳолда, у бир неча йиллик умрини айнан «Севилья»га бағишлаган. Ҳа, у ҳозир бу жамоанинг собиқ аъзоси. Лекин шу заминда туғилиб-улғайган-ку. Ўз тажрибамдан биламан, футболчи учун ўзи ва оиласи шаънига турли ҳақоратларни эшитиш жуда оғир...

«ССФ» - С.РАҲМОНОВ тайёрлади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz