Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» эртага «Навбаҳор» билан ўйнайди

«Қўқон-1912» эртага «Навбаҳор» билан ўйнайди

  17.01.2017 15:13
  0
  639

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кеча жамоамизнинг сербиялик легионерлари – Никола Валентич ва Дарко Гожковичлар клуб ихтиёрига етиб келишди. Жамоамиз аъзолари тайёргарликни бир меъёрда давом эттиришмоқда. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва функционлар ҳолатни яхшилаш йўлида тинимсиз изланишмоқда. Шунингдек, селекция ишлари ҳам бир маромда давом этмоқда.

Эртага футболчиларимиз иккинчи йиғин доирасидаги навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушишади. Вакилларимизга Наманганнинг “Навбаҳор” клуби рақиблик қилади.

Учрашув соат 15:00да бошланади. Ўйин қайси майдонда бўлиши хақида қўшимча хабар берамиз. Об-ҳавога қараб табиий ёки суъний майдонда бўлиб ўтади.

Манба: kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz